Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги Бишкекда

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги бугунги кунда пойтахтда рўйҳатга олинмоқда.  Коронавирусга қарши республика штабининг сўнги маълумоти бўйича, Бишкекда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 255 киши. Пойтахтдан кейин вирус юқтирганларнинг сони бўйича Ўш вилояти бўлмоқда – иккинчи пойтахтда вирус юқтириб олган 169 нафар инсон рўйҳатган олинган.

Жалолобод вилоятида 129, Ўш шаҳрида 113, Норин вилоятида 103, Чуй вилоятида 74, Боткен вилоятида 18, Иссиқкўл вилоятида 10 кишига ушбу вабо юққанлиги қайд этилган.

Бугунги кунда  республика бўйича 871 нафар инсонда ушбу вирус аниқланган, улар орасидан 12 нафар инсон вафот этди. 614 нафар инсон эса соғайиб кетди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ