Хитой билан Қирғизистон чегара ҳудудида кучи 6 баллга етган зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича, зилзила бугун, 6-майда соат 16:50 атрофида қайд этилган.
Зилзила Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Иркаштом овулларида 6 балл, Кўксув овулида 5 балл, Қоракиндик, Кичик-Қоракўл, Чий-Тола, Қизил-Олой, Арча-Булоқ овулларида 4 балл, Гулча, Сўфиқўрғон, Тошқўра, Қорашўра овулларида ва Ўш шаҳрида 3 баллгача сезилган.
Шунингдек зилзила қўшни Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятларида ерости силкинишлари 2 баллни, Андижонда 3 баллни ташкил этган. Тошкент бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, аммо Ўзбекистон пойтахтининг баъзи туманларида яшовчилар кучсиз ерости силкинишларини сезишган.
Маълум бўлишича зилзиладан жабрланганлар ва табий офатлар қайд этилмаган.