Иссиқкўл вилоятида коронавирус юқтирганларнинг барчаси соғайди

Иссиқкўл вилоятида COVID-19 юқтурган беморларнинг барчаси соғайди. Бу ҳақда 5-май куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоятдаги вакили Мирбек Сағинбаев билдирди.

Унинг маълум қилишича, вилоятда барчаси бўлиб коронавирус юқтириб олган 10 нафар инсон рўйҳатга олинган ва бугунги кунгача уларнинг 9 нафари соғайиб чиққан. Бугун 5-майда эса ўнинчи бемор, Балиқчи шаҳрининг Россиядан келган турғуни соғайиб, уйига чиқарилди. Унинг иккинчи маротаба топширган ПЦР анализи тоза чиққан:

«Ҳозирда Иссиқўл вилоятида COVID-19 билан оғриган бемор йўқ, барчаси соғайиб, уйига чиқарилди. Шунингдек 70га яқин инсон кузатувга олинган. Уларнинг кўпчилиги ҳориждан келганлар, уларнинг соғлиғи барқарордир».

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ