2020-йилнинг 4 ой оралиғида Жалолобод вилоятида 88 ёнғин содир бўлиб, (2019-й. 138), ўтган йилга нисбатан ёнғин миқдори 36,2%га камайган. Бу ҳақда бугун, 5-майда ФҲВги маълум қилди.
Маълумотда ёзилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар ва вафот этганлар қайд этилмаган. 2019-йилда 5 киши вафот этиб, 2 киши жабрланган. Ёнғиндан 2 киши қутқарилган. Ёнғиндан келтирилган иқтисодий зарар 3 млн 748 минг 208 сомни ташкил қилган. 61 ёнғин турар жойларда содир бўлиб, ёнғиннинг умумий миқдори 69,3% ташкил қилди.
Ёнғиннинг асосий сабаблари:
– электр жиҳозларини қўлланишдаги эҳтиётсизликдан – 45,5%;
– ўчоқларни ва мўриларни нотўғри фойдаланишдан – 13,6%;
– ёнғинга бефарқ бўлишдан – 10,2%;
– болалар билан содир бўлган ёнғиндан – 12,5%.
Рўйҳатга олинган ёнғинларининг миқдори қуйидагича тақсимланади:
– Жалолобод шаҳрида – 14;
– Қоракўл шаҳрида – 1;
– Мойлисув шаҳрида – 2;
– Тошкўмир шаҳрида – 8;
– Аҳси туманида – 6;
– Олабуқа туманида – 4;
– Бозорқўрғон туманида – 9;
– Новкен туманида – 14;
– Сузоқ туманида – 18;
– Тўғузтўрў туманида – 2;
– Тўқтўғул туманида – 8;
– Чотқол туманида – 2 ёнғин содир этилгани рўйҳатган олинган.