Ўшда қайта қўшимча блокпостлар қўйилиб, назорат кучайтирилди

Ўш шаҳрининг етти жойига қайта қўшимча блокпост қўйилиб, тартиб кучайтирилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар комендатураси ахборот хизмати раҳбари Женишбек Аширбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, қўшимча блокпостлар шаҳардаги ҳар бир ноҳиянинг кириш қисмига ўрнатилди.

«Одамлар карантиннинг тегишли санитар қоидаларига риоя қилмаяпти. Шу сабабли бугундан бошлаб фуқароларни коронавирусга қарши курашиш учун барча қоидаларни эҳтиёткорона сақлашга чақирилиб, назорат кучайтирилди. Шаҳарда бунгача саккиз карантин ва санитар блокпост бор эди», — дейди Аширбаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ