Милиция: Аравонда бир гуруҳ болалар киракашни «қизларга келгансан» дея савалаган

Ўш вилоятининг Аравон тумани Кўчубаев овулининг тўрт нафар яшовчисига 23 ёшли киракашни савади деган гумон билан жиноий иш қўзғалди. Ҳозирда улар милициянинг вақтинчалик ҳибсхонасига киргизилди.

Вилоят милицияси матбуот хизматининг маълум қилишича, гумонланувчилар киракашни «бизнинг кўчага қизлар учун келгансан»деган айблов билан сабабсиз уриб, танасига жароҳат етказган. Шу билан чекланиб қолмай тасвирга олиб, “Whatsap” тармоғи орқали тарқатиб юборган.

Маълумотларга қараганда, киракаш ўша овулнинг турғунини Аравон ҳудудий шифохонасига етказиш учун борган. Жабрланувчининг танасидан олган жароҳатнинг даражасини тасдиқлаш учун суд тиббий экпертизаси тайёрланган. Бундан ташқари воқеани кўриб, бироқ ҳеч кимга айтмаган тўрт кишига ҳам иш қўзғалган. Улар жиноятни яширганлиги учун жавобгарликка тортилмоқда. Воқеага алоқаси бўлган бошқа фуқароларнинг ҳати ҳаракатида жиноятнинг белгилари бор ёки йўқлиги аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ