Президент қирғизистонликларни Конституция куни билан табриклади

Бугун 5-май Қирғизистонда Конституция куни нишонланмоқда. Давлат раҳбари Сўўрўнбай Жээнбеков ўз табригида Асосий қонун Қирғизистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги демократик давлат қатори ўрнини мустаҳкамлашда, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳуқуқий асос бўлганини такидлади:

“Тузугимизнинг ҳуқуқийгина эмас, руҳоний ва маданий аҳамияти ҳам юқоридир. Халқимизнинг дунёқараши, келажакдаги орзулари баён қилинган, ўлкамизнинг  келажакдаги йўналишини ҳам белгилаш учун пойдевор тузган ҳужжат қатори хизмат қилмоқда. Конституцияда жамланган қадриятларни, унинг  нормаларини мустаҳкам сақлаб, ўлкамизни бундан буёғига ривожлантириш – бизнинг асосий бурчимиздир”.

Мустақил Қирғизистоннинг Конституцияси 1993-йилнинг 5-майида қабул қилинган. Йигирма етти йил давомида Асосий қонун камида тўққиз маротаба ўзгартирилди. Улар орасида Асқар Акаев президентлик даврида  беш маротаба ўзгартирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ