Стамбул-Бишкек парвозининг йўлга қўйилиш муддати номаълумлигича қолмоқда

Туркия президенти Ражап Тойиб Эрдўғон 4-майда карантин чекловларининг баъзиларини олишга тайёрланаётганини таъкидлади. Ушбу қарорга биноан июнь ойидан бошлаб Туркия 19 мамлакатнинг 23 шаҳрига ҳаво парвозларни қайта тиклашини маълум қилди. Қайд этилишича, «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси  Европанинг баъзи шаҳарлари ва Олмота, Тбилиси, Минск билан парвозларни йўлга қўяди. Стамбул-Бишкек ҳаво рейси бу рўйҳатда келтирилмаган.

Шунингдек расмий Анқара июлда 74, августда 98 мамлакат билан ҳаво парвозларини очишни режалаштираётгани маълум қилди.

Туркия коронавирус пандемияси сабабли халқаро ҳаво парвозларини  28-мартдан бутунлай тўхтатган эди. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ