Жалолободда санитар талабларни бажармаган 10 ишхона қайта ёпилди

Жалолободда 1-майдан бошлаб фаолиятини бошлаган корхоналарга рейд юргизилиб, натийжада санитар-эпидемиологик талабларни бажармаган  10 корхона қайта ёпилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар қилди.

Маълумотда ёзилишича, 5-май куни шаҳар мэри Муратала Тағаев бошчилигидаги маҳаллий ҳукумат  вакиллари соҳа мутаҳасислари билан биргаликда гуруҳларга бўлиниб тадбиркорлик субъектларини текширишган. Натийжада улов эҳтиёт қисмларини сотган дўконларда, баъзи гўзаллик салонларида  бажарилиши лозим бўлган санитар нормалар ёдга олинмагани аниқланган. Шу сабабли улар қайта ёпилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 1-майдан бошлаб шаҳарда 80га яқин маҳкама, корхоналарга фаолиятини давом эттиришга руҳсат берилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ