Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Дўстлик-автойўл» чегараcида чегарадан ўтиш тартибини бузаётганлар сони жорий йилнинг олти ойида ўтган бир йиллик кўрсаткичдан 1,5 баробарга кўпайди. Бу ҳақда «Дўстлик-автойўл» чегара бекати раҳбари майор Нурлан Аттоқуров Озодлик радиосига берган суҳбати чоғида маълум қилди. Унга кўра, 2022 йил давомида мазкур ҳудудда 49 нафар чегара бузувчи қўлга олинган бўлса, жорий йилнинг олти ойида чегарадан ўтиш тартибини бузган…
Батафсил...Oy: Iyul 2023
Қирғизистонда сентябрь ойида мактаб директорларининг маошларини ошириш режалаштирилмоқда
Қирғизистонда сентябрь ойидан мактаб директорлари ва директор ўринбосарларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилишида маълум бўлди. Ҳайъат ишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди. У 2022 йилда ўқитувчиларнинг маошлари оширилганини, жумладан, уни тўлаш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилганини эслатди. Вазирлар Маҳкамаси мактаб маъмуриятининг маошларини оширишни режалаштирмоқда. “Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасалари…
Батафсил...Омбудсман депутатларни “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди
Омбудсман Жамила Жаманбаева қонун ташаббускорларига “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилди. Қирғизистон Омбудсмани таклиф этилаётган тузатишларни “бирлашмалар эркинлиги ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлиги”ни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди, дейилади Қирғизистон Республикаси Омбудсман институти матбуот хизмати хабарида. Мазкур мандатга кўра, Омбудсман институти Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини,…
Батафсил...Бишкекда блогер Эртай Искаков икки ойга ҳибсга олинди
17 июль куни Сўқулук туман суди сув таъминотини тиклаш талаби билан ўтказилган намойишдан сўнг ҳибсга олинган уч кишидан бири – блогер Эртай Исқоқовни икки ойга ҳибсга олди. Суд қарорига кўра, Искақов 15 сентябргача тергов изоляторида қолади. 14 июль куни Селекция қишлоғи ва бир неча кундан бери сув йўқ бўлган Сари-Озон турар-жой массиви аҳолиси Бишкекнинг Жайил Баатир кўчасини (Жанубий магистраль) тўсиб…
Батафсил...МХДҚ Бишкеклик фуқарони ижтимоий тармоқларда миллатлараро адоват қўзғашда гумон қилиб, қўлга олди
14 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бишкеклик фуқарони Фейсбук ижтимоий тармоғида миллатлараро адоват қўзғашда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг пресс-релизида хабар берилди. Қўмита маълумотларига кўра, эркак “тизимли” ва “қайта-қайта” фуқаролар ўртасида нафрат уйғотувчи “тендентистик материаллар”ни чоп этган. Шу билан бирга, гумонланувчи аллақачон ижтимоий тармоқлардаги постлари учун беш суткага ҳибсга олинган, дея таъкидлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.…
Батафсил...Европа парламенти: Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги “кескин ёмонлашди”
Европа парламенти 13 июль куни Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари, матбуот ва сўз эркинлигига босим кўрсатилаётгани масаласини муҳокама қилди. Бу борада қабул қилинган резолюцияни йиғилишда иштирок этган 469 депутатдан 320 нафари маъқуллади. Резолюцияда “2022 йилнинг январидан бошлаб Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги вазияти кескин ёмонлашгани” қайд этилган. Европа парламенти Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Бишкек бюросини ёпиш ҳаракатлари, Kaktus.media нашрига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши,…
Батафсил...Озодлик қирғиз хизматининг YouTube’даги канали ҳакерлар ҳужумига учради
Озодлик қирғиз хизматининг YouTube порталидаги канали 13 июль куни ҳакерлар ҳужумига учради. Google корпорациясидаги видеохостинг командаси ҳақиқатан ҳам каналга кибер-ҳужум уюштирилганини тасдиқлаб, “Азаттиқ” канали фаолиятини тиклаш устида иш олиб борилаётганини билдирган. Мазкур ҳужум ким томонидан ва нима мақсадда содир этилгани ҳозирча маълум эмас, бунга оид маълумотлар ўрганилмоқда. “Азаттиқ” YouTube-каналининг қарийб 2 миллион нафар обуначиси бўлиб, канал YouTube’нинг “Олтин тугма”си соҳиби бўлиб…
Батафсил...Қирғизистонда “Азаттиқ” веб-сайтлари блокдан чиқарилди
Қирғизистонда деярли барча интернет операторлари “Азаттиқ”нинг rus.azattyk.org ва azattyk.org сайтларини блокдан чиқарди. Шаҳар суди “Азаттиқ” (Озодлик радиоси қирғиз хизмати) билан келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги қароридан сўнг Маданият вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлигига блокдан чиқариш тўғрисида хат юборди. Жорий йилнинг 27 апрелида Бишкекнинг Ленин тумани суди Маданият вазирлигининг “Азаттиқ”ни ОАВ сифатидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирган эди. Суднинг бу қарори ортидан қатор…
Батафсил...БМТ Швецияда Қуръони Каримни ёқиб юборишни қораловчи резолюцияни қабул қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши 12 июл куни диний адоватга оид мунозарали резолюцияни тасдиқлади. Саммит Швецияда Қуръон ёқиб юборилган воқеадан кейин Покистон илтимоси билан ўтказилди. Йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссар Волкер Турк сабрга чақириб, диний адоватни қўзғатувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди. 53-сессияда қабул қилинган қарорда “Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш диний адоватни тарғиб қилиш ва кўрсатишни, жумладан, Қуръони Каримни қасддан…
Батафсил...Бишкек шаҳар суди “Азаттиқ” фаолиятини тўхтатишга оид биринчи инстанция суди қарорини бекор қилди
Бишкек шаҳар суди 12 июль куни Ленин тумани судининг “Азаттиқ Медиа”ни (Озодликнинг қирғиз хизмати) оммавий ахборот воситаси ўлароқ ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, Озодлик билан Маданият вазирлиги ўртасидаги муросавий келишувни тасдиқлади. Шу тариқа, “Азаттиқ” фаолиятини тўхтатишга оид иш тўхтатилди. Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) медиакорпорацияси веб-сайтларида контент сақлашнинг умумий протоколлари ўзгаргани эътиборга олинса, контент серверда абадий сақланмайди, шу важдан вазирлик аризасида эътирозга…
Батафсил...Қирғизистон ҳарбий прокуратураси Баткендаги аскарнинг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда
Баткендаги 35524-ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг ўлими юзасидан тергов бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизматига Бош прокуратура хабар берди. Прокуратурага кўра, ҳодиса Баткен гарнизони ҳарбий прокуратурасининг электрон журналида қайд этилган ва терговга қадар текширув бошланган. Аввалроқ Мудофаа вазири аскар қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлгани учун тасодифан ўзини отиб ўлдирганини маълум қилганди. “Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, ушбу факт…
Батафсил...Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси шаҳар ташқарисига кўчирилади
Бишкекдаги 21-сонли тергов ҳибсхонаси (халқ орасида 1-сонли деб аталади — таҳр.) шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИEДХ) раҳбари ўринбосари Кемел Содиқов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли эфирда маълум қилди. “Жамоат тартибини сақлаш мақсадида муассасаларни шаҳар марказидан кўчириш режалаштирилган. 21, 23, 25-сонли қамоқхоналарни пойтахтдан ташқарига кўчириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш қачон бошланиши ҳозирча номаълум”, — деди Содиқов.…
Батафсил...Мўғулистонда Қирғизистон элчихонаси очилди
11 июль, сешанба куни Улан-Баторда Қирғизистоннинг Мўғулистондаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди. Дипломатик миссиянинг очилиши Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Аввалроқ, Қирғизистон президенти ўз фармони билан Айбек Ортиқбоевни Қирғизистоннинг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлаган эди. Маросимда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Қирғизистон элчиси Айбек…
Батафсил...Қирғизистонда Григорий Лепс концерти бекор қилинди
Қирғизистонда россиялик хонанда Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Концерт 2 август куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтиши керак эди. Концерт ташкилотчилари тадбир бекор қилинганини маълум қилди. Бунгача Григорий Лепснинг 8 июль куни Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти бекор қилинганди. Бунга россиялик қўшиқчининг урушни қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган. Жумладан, Лепс Украина армияси танкини ишдан чиқарган ҳар бир кишига бир миллион рубль тўлашни ваъда берган.…
Батафсил...Германия ва Нидерландияда марказий осиёликлар террорчиликда айбланиб қўлга олинди
Германия ва Нидерландияда 6 июль куни полиция террор уюштиришни режалаштирганликда гумонланган Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон фуқароларини қўлга олди. Reuters агентлигининг Германия Бош прокуратурасига таяниб хабар беришича, 6 июльда “Ислом давлати” террор гуруҳига ўхшаган ташкилот тузишда гумонланган етти киши ушланган. Уларнинг бир нафари қирғизистонлик, бир нафари туркманистонлик ва беш нафари тожикистонликдир. Шимолий Рейн-Вестфалияда қўлга олинган бу шахслар бир-бирлари билан яқиндан таниш бўлган…
Батафсил...Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда айбланиб қўлга олинди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров коррупцияда айбланиб қўлга олинди. 32 ёшдаги Улан Жапаров президент отасининг яқин қариндоши Рақимжон Жапаровнинг тўнғич ўғлидир. Бу маълумотни 6 июль куни президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев тасдиқлади. “Қўлга олинган Улан Жапаров божхонадаги коррупциявий схемаларга алоқадорликда гумонланмоқда. Президент Жапаров бу маълумотни олганидан сўнг гумонланаётганларнинг барчасини қонуний жавобгарликка тортиш тўғрисида шахсан кўрсатма берди. Жиноят содир…
Батафсил...Meta ширкати Twitter муқобили бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди
АҚШнинг Meta ширкати ўз рақиби Twitter’га муқобил бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди. Meta бош директори Марк Цукербергга кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушган илк соатларда беш миллиондан зиёд фойдаланувчи қайддан ўтган. Threads’га кириш учун фойдаланувчидан Instagram тармоғида аккаунти бўлиши талаб этилади. Айни пайтда янги ижтимоий тармоқда инстраграм-профилга обуналар ҳам сақланиб қолади. Meta Threads’ни ўз аккаунти ва обуначиларини бошқа иловаларга кўчириш имконини берадиган…
Батафсил...Сохта диплом. Фарходбек Алимжонов ва Фарҳат Исмоилов мандатдан маҳрум этилди
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Жўғўрқу Кенешнинг икки депутати – Фархат Исмоилов (“Ата Журт Қирғизистон” фракцияси) ва Фарходбек Алимжонов (“Алянс” фракцияси)нинг олий маълумот тўғрисидаги дипломларининг ҳақиқийлиги масаласини кўриб чиққан. Таълим ва фан вазирлиги комиссияси вакилларининг қайд этишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан олинган маълумотни текшириш жараёнида Фарходбек Алимжоновга олий маълумот тўғрисидаги диплом норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўпол равишда бузган ҳолда берилгани аниқланган. У 2012…
Батафсил...Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишига муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити куни Швециядаги “муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз”, дея билдирди. Бу баёнотни Мирзиёев, ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри сайловчилари билан 5 июль куни бўлиб ўтган учрашув чоғида берган. “Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган…
Батафсил...Туркияда бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик аёл топилди
Истанбулда 10 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик Жазгул Шамуратова топилди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати. Ҳозир Жазгул Кадикўй шаҳар милиция бўлимларидан бирида. Унинг ғойиб бўлиш сабаблари аниқланмоқда. Шамуратова транзитда Истанбул орқали Болгарияга ишлаш учун кетган. У ердан автобусда Варнага боришни режалаштирган. 24 июнь куни Жазгулнинг онаси қизи 2 кун алоқага чиқмагани боис полицияга мурожаат…
Батафсил...