Омбудсман депутатларни “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди

Омбудсман Жамила Жаманбаева қонун ташаббускорларига “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилди.

Қирғизистон Омбудсмани таклиф этилаётган тузатишларни “бирлашмалар эркинлиги ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлиги”ни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди, дейилади Қирғизистон Республикаси Омбудсман институти матбуот хизмати хабарида.

Мазкур мандатга кўра, Омбудсман институти Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, жумладан, уюшмалар тузиш, сўз эркинлигини таъминлаш тарафдори, дейилади хабарда.

Омбудсман “инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг халқаро стандартларини ҳамда Қирғизистон Республикаси Конституцияси талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида” қонун лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилмоқда.

Жамила Жаманбаева мутахассисларни жалб қилган ҳолда лойиҳанинг янги талқинини ишлаб чиқишни ҳам таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ва Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига “хорижий вакил” тушунчасини киритувчи ўзгартиришлар киритишни таклиф этувчи қонун лойиҳаси 19 май куни Жогорку Кенешга киритилган эди.

Ўтган йили унга Жогорку Кенеш депутати Нодира Нарматова ташаббус кўрсатган бўлса, кейинчалик унга яна 30 га яқин депутат қўшилган эди. Кейинчалик бу ҳаммуаллифларнинг бир қисми ҳужжатдан ўз имзоларини қайтариб олишни бошлади. Айрим ОАВлар Нодира Нарматовага таяниб, ушбу қонун лойиҳаси кузда парламентда кўриб чиқилиши ҳақида хабар беришди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу лойиҳа бўйича хулосаси маълум бўлди, унга кўра ҳукумат ҳам депутатларни ҳужжатни якунлаш учун таклиф қилган, бироқ Вазирлар Маҳкамаси умумий концепцияни қўллаб-қувватлаган.

Бунгача бир қатор халқаро ташкилотлар “Россия типидаги, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини чекловчи” ушбу қонун лойиҳасини рад этишга чақирган эди. Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бизнес уюшмалари ҳам ушбу тузатишларни қабул қилмаслик зарурлиги ҳақида гапирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ