БМТ Швецияда Қуръони Каримни ёқиб юборишни қораловчи резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши 12 июл куни диний адоватга оид мунозарали резолюцияни тасдиқлади. Саммит Швецияда Қуръон ёқиб юборилган воқеадан кейин Покистон илтимоси билан ўтказилди.

Йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссар Волкер Турк сабрга чақириб, диний адоватни қўзғатувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

53-сессияда қабул қилинган қарорда “Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш диний адоватни тарғиб қилиш ва кўрсатишни, жумладан, Қуръони Каримни қасддан омма олдида ҳақорат қилишни кескин қоралайди ва айбдор шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди”, деб ёзилган.

Ҳужжатни 28 давлат қўллаб-қувватлаган, 12 давлат эса унга қарши чиққан. Қарши чиққанлар орасида АҚШ ва Британия ҳам бор. Улар ўз қарорларини резолюция инсон ҳуқуқлари ва фикр эркинлиги ҳақидаги қарашларига зид эканлигини тушунтирдилар.

28 июн куни мусулмонлар Қурбон ҳайитини нишонлаётган вақтда ироқлик 37 ёшли қочқин Салван Момика Стокголмдаги масжид олдида Қуръон китобини тепиб, ёқиб юборган. Воқеа акс этган видео интернетда тарқалган. Митингни полиция қўриқлаб, жамоат тартибини назорат қилган.

Швециядаги мусулмонлар жамияти воқеадан афсусда эканини билдирган.

Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон, Марокаш ва бошқа мусулмон давлатлари воқеани қоралаган. Покистонда 7 июл куни, жума намозидан сўнг мусулмонлар норозилик намойиши ўтказган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ