Қирғизистонда Григорий Лепс концерти бекор қилинди

Қирғизистонда россиялик хонанда Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Концерт 2 август куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтиши керак эди. Концерт ташкилотчилари тадбир бекор қилинганини маълум қилди. Бунгача Григорий Лепснинг 8 июль куни Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти бекор қилинганди. Бунга россиялик қўшиқчининг урушни қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган. Жумладан, Лепс Украина армияси танкини ишдан чиқарган ҳар бир кишига бир миллион рубль тўлашни ваъда берган.…

Батафсил...

Германия ва Нидерландияда марказий осиёликлар террорчиликда айбланиб қўлга олинди

Германия ва Нидерландияда 6 июль куни полиция террор уюштиришни режалаштирганликда гумонланган Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон фуқароларини қўлга олди. Reuters агентлигининг Германия Бош прокуратурасига таяниб хабар беришича, 6 июльда “Ислом давлати” террор гуруҳига ўхшаган ташкилот тузишда гумонланган етти киши ушланган. Уларнинг бир нафари қирғизистонлик, бир нафари туркманистонлик ва беш нафари тожикистонликдир. Шимолий Рейн-Вестфалияда қўлга олинган бу шахслар бир-бирлари билан яқиндан таниш бўлган…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда айбланиб қўлга олинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров коррупцияда айбланиб қўлга олинди. 32 ёшдаги Улан Жапаров президент отасининг яқин қариндоши Рақимжон Жапаровнинг тўнғич ўғлидир. Бу маълумотни 6 июль куни президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев тасдиқлади. “Қўлга олинган Улан Жапаров божхонадаги коррупциявий схемаларга алоқадорликда гумонланмоқда. Президент Жапаров бу маълумотни олганидан сўнг гумонланаётганларнинг барчасини қонуний жавобгарликка тортиш тўғрисида шахсан кўрсатма берди. Жиноят содир…

Батафсил...

Meta ширкати Twitter муқобили бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг Meta ширкати ўз рақиби Twitter’га муқобил бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди. Meta бош директори Марк Цукербергга кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушган илк соатларда беш миллиондан зиёд фойдаланувчи қайддан ўтган. Threads’га кириш учун фойдаланувчидан Instagram тармоғида аккаунти бўлиши талаб этилади. Айни пайтда янги ижтимоий тармоқда инстраграм-профилга обуналар ҳам сақланиб қолади. Meta Threads’ни ўз аккаунти ва обуначиларини бошқа иловаларга кўчириш имконини берадиган…

Батафсил...

Сохта диплом. Фарходбек Алимжонов ва Фарҳат Исмоилов мандатдан маҳрум этилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Жўғўрқу Кенешнинг икки депутати – Фархат Исмоилов (“Ата Журт Қирғизистон” фракцияси) ва Фарходбек Алимжонов (“Алянс” фракцияси)нинг олий маълумот тўғрисидаги дипломларининг ҳақиқийлиги масаласини кўриб чиққан. Таълим ва фан вазирлиги комиссияси вакилларининг қайд этишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан олинган маълумотни текшириш жараёнида Фарходбек Алимжоновга олий маълумот тўғрисидаги диплом норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўпол равишда бузган ҳолда берилгани аниқланган. У 2012…

Батафсил...

Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити куни Швециядаги “муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз”, дея билдирди. Бу баёнотни Мирзиёев, ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри сайловчилари билан 5 июль куни бўлиб ўтган учрашув чоғида берган. “Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган…

Батафсил...

Туркияда бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик аёл топилди

Истанбулда 10 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик Жазгул Шамуратова топилди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати. Ҳозир Жазгул Кадикўй шаҳар милиция бўлимларидан бирида. Унинг ғойиб бўлиш сабаблари аниқланмоқда. Шамуратова транзитда Истанбул орқали Болгарияга ишлаш учун кетган. У ердан автобусда Варнага боришни режалаштирган. 24 июнь куни Жазгулнинг онаси қизи 2 кун алоқага чиқмагани боис полицияга мурожаат…

Батафсил...

ЙХҲТ: Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган

ЙХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди. 6 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган 24-Марказий Осиё медиа конференцияси чоғида қилган нутқида Рибейро ОАВнинг мустақиллиги ва эркинлигисиз мамлакат демократияси ҳам бўлмаслигини таъкидлади. ЙХҲТ вакилига кўра, журналистлар босим остида бўлган жойда эртами-кечми демократия ҳам босим остида қолади. “Афсуски, ЙХҲТ минтақасидаги кўплаб мамлакатларда,…

Батафсил...

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси милиция майорини қурол савдосида гумон қилиниб қўлга олинди

6 июль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлигининг Ички тергов хизмати билан биргаликда милиция майорининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотишга уринган вақтда қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган милиция ходими “Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган йиллар давомида тўппонча, милтиқ ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиш билан тизимли равишда шуғулланган”.…

Батафсил...