Қирғизистон янги Асман шаҳри қурилиши бошланганини эълон қилди

30 июнь куни Президент Садир Жапаров Иссиқкўл қирғоғида янги Асман шаҳри қурилиши учун капсула қўйди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати “иқтисодий ва сайёҳлик маркази”га айланадиган “инновацион шаҳар” барпо этиш ниятида. Садир Жапаров “Асман” қурилишидан асосий мақсад сифатида Қирғизистонда туризм ва сармоявий имкониятларни ривожлантиришни айтди. Бундай “инновацион шаҳар”нинг барпо этилиши мамлакатнинг сайёҳлик ва сармоявий салоҳиятини янада оширишга йўл очади, деди у.…

Батафсил...

Иркутскда муштлашган Тожикистон ва Қирғизистонлик муҳожирлар ярашишди

23 июнь куни Иркутскда қирғизистонлик фуқаролар билан бўлган муштлашувда жароҳат олган тожикистонлик тўрт нафар меҳнат муҳожирининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Касалхонада муҳожирларни кўрган Иркутскдаги тожик жамияти раҳбари Алишер Ширинов Озодлик радиосига берган интервьюсида уларнинг қўл ва оёқларидан жароҳат олгани ва ўн кундан кейин қўйиб юборилишини айтди. 23 июнь куни Иркутск вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида Тожикистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар…

Батафсил...

Қирғизистонда Сооронбай Жеенбековни яна собиқ президент мақомидан маҳрум этиш таклиф қилинди

Қирғизистон парламенти собиқ давлат раҳбари Сооронбай Жеенбековни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилмоқда. Агар Жеэнбеков мақомидан маҳрим бўлса, сиёсатчи, шунингдек, унинг ўтмишдоши Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарлик дахлсизлигидан маҳрум қилинади ва собиқ президент сифатида унга тегишли бўлган барча имтиёзлардан, жумладан, моддий имтиёзлардан ҳам маҳрум қилинади. Имтиёзларга давлат қароргоҳида бепул яшаш, давлат хавфсизлиги, транспорт ва ҳукумат алоқалари, шунингдек, ўзи ва унинг…

Батафсил...

Россияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасидаги оммавий муштлашувида 10 киши қўлга олинди

23 июнь куни Иркутск вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида содир бўлган муштлашувда 10 киши ҳибсга олинган. ОАВ маълумотларига кўра, жанжал кимдир ошхонага навбатсиз ўтиб кетмоқчи бўлгани сабаб бошланган. Озодлик радиосининг Иркутск тожиклари жамиятига таяниб хабар беришича, полиция можаронинг ҳар икки томонидан 10 кишини ҳибсга олган, бироқ жанжал қўзғатувчилар қочишга муваффақ бўлишган. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 500 дан ортиқ одам…

Батафсил...

Қирғизистонда «Альфа Телеком»нинг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

“Альфа Телеком” ЁАЖ (“MEGA” савдо белгиси, аввалги “MegaCOM”) собиқ бош директори Азат Базарқулов 9 августга қадар МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Бишкекнинг Первомайский туман суди маълумотларига кўра, тегишли қарор 27 июнь куни қабул қилинган. Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Базарқулов қўлга олинганини хабар қилган эди. Разведка…

Батафсил...

Садир Жапаров ННТлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлаш муддатини узайтирди

Садир Жапаров аввалроқ давлат раҳбари маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини охирига етказиш бўйича муддатни узайтирди. Жапаров буйруқни 14 июнь куни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, ишчи гуруҳ энди қонун лойиҳасининг келишилган вариантини 1 июнгача эмас, 1 октябргача тақдим этиши лозим. Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти 2022 йил ноябрь ойида амалдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни…

Батафсил...

Россиядаги оммавий муштлашувдан сўнг қирғизистонлик фуқаро касалхонага ётқизилди

Россия Федерациясининг Иркутск вилояти Жигаловский туманидаги Ковикта газ конденсати конида 23 июнь куни Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 500 дан ортиқ одам иштирок этган можаро ички асосда содир бўлган. Қайд этилишича, Қирғизистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси беш нафар яраланган қирғизистонлик билан алоқа ўрнатган, улар турли даражадаги тан жароҳатлари олган, улардан…

Батафсил...

Евгений Пригожин ортга чекинишини эълон қилди

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг айтишича, ёлланма аскарлар колоннаси Москвага 200 километр қолганда тўхтаб, ортга қайтган. “Қон тўкилиши ҳавфи мавжуд. Биз рус қони тўкилишини масъулият билан тушуниб, ортга қайтдик. Режага кўра, дала лагерларига қайтамиз”, деди у. Ушбу эълондан бироз олдин Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан келишув доирасида «Вагнер» хусусий ҳарбий ташкилоти раҳбари Евгений…

Батафсил...

Қирғизистон ИИВ сўровига кўра Интерпол хорижда яшириниб юрган икки фуқарони қўлга олди

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Испания ва Россияда халқаро қидирувда бўлган икки эркак қўлга олинган. Испания Интерполи Бишкек шаҳрининг Свердловск тумани ИИБ томонидан 2022 йилдан буён қидирувда бўлган 1988 йилда туғилган фуқаро И.А.ни Мадрид аэропортида ўта катта миқдордаги (140 минг доллар) фирибгарлик учун қўлга олган. Қайд этилишича, у тадбиркорларга кейинчалик хорижга сотиш учун товарлар олиб келишни ваъда…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти келаси ҳафта “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқади

Қонунчилик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси 27 июнь куни “Нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқади. Парламент сайтидаги маълумотларга кўра, қўмита йиғилишида қонун лойиҳаси ташаббускори ва муаллифи, депутат Нодира Норматова сўзга чиқади. “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун ва Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 19 май куни Жогорку Кенешда рўйхатга олинган. Қонун…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти бош вазир ўринбосари Эдил Байсаловни ишдан бўшатишни талаб қилмоқда

“Ата Журт Қирғизистон”, “Ишеним” ва “Мекенчил” фракциялари Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Эдил Байсаловни лавозимидан озод этишни Жогорку Кенешга таклиф қилди. Бу ҳақда мажлисда парламент спикери Нурланбек Шакиев маълум қилди. Фракцияларнинг таклифи бугунги йиғилиш кун тартибига киритилган, деб ёзади маҳаллий ОАВ. Аввалроқ, мансабдор ижтимоий сиёсат қўмита йиғилишида депутатлар билан келишмовчиликка борган эди. Эдил Байсалов уларга Вазирлар Маҳкамаси ишига аралашмасликларини айтиб, ваколатларини…

Батафсил...

Россия Қирғизистондан балиқ ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни бекор қилди

Росселхознадзор Қирғизистондан балиқ ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бир кун аввал Қирғизистон ветеринария хизмати раҳбарияти ва Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида онлайн форматда музокаралар бўлиб ўтди. “Музокаралар давомида ветеринария хизмати директори Росселхознадзор раҳбарига балиқни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ЕОИИнинг ветеринария-санитария талабларининг…

Батафсил...

Лукашенко КХШТни Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросини ҳал қилишга ёрдам беришга таклиф қилди

Беларус президенти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришни таклиф қилди. “Қирғизистон йиллардан бери Тожикистон билан можарони ҳал қилишда ёрдам сўраб келади. Арманистон томонидан асосли даъволар илгари сурилмоқда. Агар биз бу муаммоларни ҳал қилмасак, КХШТ давлатлари доимо бир-бирини қоралайди. Биз КХШТ мамлакатлари муаммоларига шўнғишимиз керак”, — деди Лукашенко 20 июнь куни КХШТ…

Батафсил...

Қирғизистонликлар хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши имзо тўпламоқда

Интернетда Change.org портали «хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб олиш учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда платформа сайтида хабар берилди. Мурожаатда сўнгги йилларда мамлакатнинг ғамхўр ва фаол фуқаролари ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш, мамлакатдан чиқариб юбориш ва суд жараёнларига дуч келгани қайд этилган. Бундан ташқари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини чеклашга қаратилган жазоловчи қонунчилик ташаббуслари қабул қилинмоқда.…

Батафсил...

Сўқулуқдаги нефть омборида чиққан ёнғинда тўрт киши жароҳатланди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сўқулуқ туманидаги 20 июнь куни нефть омборида юз берган ёнғинда тўрт одам жароҳатланди. Уларнинг барчасининг баданлари куйган. Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир, икки нафариники ўртача, бир нафарини қониқарли экани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги темир йўл ёқасида жойлашган нефть омборида ёнғин соат 16 ларда бошланганини ва 18:06да тўлиқ ўчирилганини билдирди. Ёнғинни ўчиришга Сўқулуқ ва Москва туманларидан учта ва…

Батафсил...

Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларнинг шахсий маълумотлари бўйича маълумот алмашади

Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўзаро алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни президент матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Келишув доирасида, хусусан, фуқаролиги мавжудлиги (ёки йўқлиги), томонларнинг ҳудудларида доимий бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи…

Батафсил...

Қирғизистонда Қурбон ҳайит 28 июнда. Ўзбекистон муфтияти ҳайит санасини айтишга шошилмаяпти

Жорий йилда Қурбон ҳайити Қирғизистонда 28 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтияти маълум қилди. Муфтият Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланишини таъкидлаган. Рамазон ҳайити Марказий Осиё давлатларида 21 апрелда нишонланган эди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси эса 19 июнда исломий тақвим бўйича Зулҳижжа ойи бошланганини маълум қилди. Ислом арконларига мувофиқ Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни Қурбон ҳайити сифатида нишонланади. Бироқ Ўзбекистон…

Батафсил...

Туркияда 15 нафар қирғизистонлик одам савдоси қурбони бўлгани маълум қилинди

15 июнь куни АҚШ Давлат департаменти 188 давлатга оид маълумотларни ўз ичига олган дунёдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. АҚШ Давлат Департаменти тайёрлаган 95 саҳифалик ҳисоботнинг асосий қисми одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тавсияларга бағишланган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга кўра., 2022 йилда 27 миллион қурбондан атиги 115,3 минг кишининг шахси аниқланган. Ҳисоботда, шунингдек,…

Батафсил...

Қирғизистондаги ҳуқуқбонлик ташкилоти марҳум ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни оқлашга чақирди

“Бир дуйно Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Бишкекни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таклифларини бажарган ҳолда, жалолободлик марҳум ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни оқлаш ва унинг оиласига муносиб товон пули тўлаб беришга чақирган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. “Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқбонлик ташкилотлари, давлат раҳбарлари ва жамоат арбобларининг Азимжон Асқаров ноқонуний судланаётганига оид кўплаб мурожаатларига қарамай, Қирғизистон ҳукумати уни қамоқдан…

Батафсил...

Қирғизистон: МСК сайлов ўтказилмаган дея даъво қилганларни жазолашни таклиф қилди

Қирғизистон МСК 28 май куни бўлиб ўтган 26-сонли Ленинский бир мандатли сайлов округи бўйича Жогорку Кенеш депутати сайлови натижаларини ҳақиқий эмас, деб топди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ сайловда қатнашиб, энг кўп овоз тўплаган номзодлар Улан Сариев ва Дамира Ниёзалиевани рўйхатга олиш бекор қилинган эди. 9 июнь куни Бишкек маъмурий суди МСК қарорини, 16 июнь куни эса Олий…

Батафсил...
1 2 3