Бишкекда блогер Эртай Искаков икки ойга ҳибсга олинди

17 июль куни Сўқулук туман суди сув таъминотини тиклаш талаби билан ўтказилган намойишдан сўнг ҳибсга олинган уч кишидан бири – блогер Эртай Исқоқовни икки ойга ҳибсга олди.

Суд қарорига кўра, Искақов 15 сентябргача тергов изоляторида қолади.

14 июль куни Селекция қишлоғи ва бир неча кундан бери сув йўқ бўлган Сари-Озон турар-жой массиви аҳолиси Бишкекнинг Жайил Баатир кўчасини (Жанубий магистраль) тўсиб қўйган.

15 июль куни полиция митингда қатнашган бир неча кишини, жумладан, митингни видеога олиб, Инстаграмда жонли эфирга узатган блогер Эртай Искақов ҳамда маҳаллий аҳоли Бакит Балбоев ва Бактибек Бекболотовни сўроққа чақирди. Уларга йўлни ёпиш ва безорилик айби қўйилган.

Якшанба куни Сари-Озон массивининг 20 дан ортиқ аҳолиси озод этилишини талаб қилиб, президент Садир Жапаровга мурожаат йўллади.

Сари-Озон турар-жой массиви Қирғизистон Республикаси Чуй вилоятининг Сўқулук туманига қарашли. Ушбу туманнинг Селекция қишлоғи ва Бишкек шаҳрининг Арча-Бешик турар-жой массиви ўртасида жойлашган.

Бу уч туманда, шунингдек, Бишкек чеккасидаги Ўроқ, Интимак, Оқ-Ўрдо ва бошқа аҳоли пунктларида ёзда бир неча йилдан буён водопровод суви танқислиги кузатилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ