Мўғулистонда Қирғизистон элчихонаси очилди

11 июль, сешанба куни Улан-Баторда Қирғизистоннинг Мўғулистондаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Дипломатик миссиянинг очилиши Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Қирғизистон президенти ўз фармони билан Айбек Ортиқбоевни Қирғизистоннинг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлаган эди.

Маросимда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Қирғизистон элчиси Айбек Ортиқбоев, Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батцэцэг Батмунхин иштирок этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ