АҚШда асли ўзбекистонлик бўлган Муҳаммадобидбек Обиджонов исмли йигит машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилди. Унинг ишини дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо кўриб чиққани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, Муҳаммадобидбек Обиджонов машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилган. Йигит эса бунга шикоят билдирган. Унинг ишини судья Фрэнк Каприо кўриб қиққан. Судьяга йигит кўчиб келишидан олдин…
Батафсил...Kun: 25.07.2023
Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон ҳудудидаги отишмага изоҳ берди
Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти ижтимоий тармоқларда 23 июль куни Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида отишма юз бергани акс этган видео ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. 2023 йил 23 июль куни Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Тожикистон ҳудудидаги “Плотина” чегара постида 2 та ўқ узилди. Шу куни зудлик билан Қирғизистон Республикаси ва…
Батафсил...Қирғизистонликни калтаклаган қозоғистонлик боксчи давлатлараро қидирувга берилди
Бу ҳақдаги маълумотлар Қозоғистон Ҳуқуқий статистика ва махсус бухгалтерия органлари порталида эълон қилинган. Сайтда айтилишича, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги икки кундан бери гумонланувчини қидирмоқда. “Ушбу фуқаро жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига мувофиқ, расман давлатлараро қидирувга берилган”, — дейилади полиция хабарида. Июль ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда ўрта ёшдаги эркак ёш болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кейинроқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеа 18…
Батафсил...Жапаров Лавровнинг Қирғизистон давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилиниши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг “Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинишини “унчалик демократик эмас” деб атаган баёнотига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, у мамлакат расмийларини ўз фаолиятида давлат тили, яъни қирғиз тилидан фойдаланиш мажбуриятини юклайди. 24 июль куни “Кабар” давлат ахборот агентлигига берган бошқа интервьюсида Садир Жапаров Россия ТИВ раҳбари “кўринишидан қонунни…
Батафсил...Киев санкция чекловларини бузган Бишкекдан тушунтириш талаб қилди
20 июль куни Қирғизистоннинг Киевдаги элчиси Идрис Қодирқулов Украина Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бунга Қирғизистон юрисдикцияси Россия томонидан санкцияларни четлаб ўтиб, “хусусан, икки томонлама мақсадли маҳсулотлар ва қурол ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган юқори технологияли бутловчи қисмлар ва маҳсулотлар етказиб бериш” учун фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган, дейилади Украина ТИВ расмий сайтидаги хабарда. Шу муносабат билан ТИВ дипломатдан ушбу…
Батафсил...