Бишкекдаги 21-сонли тергов ҳибсхонаси (халқ орасида 1-сонли деб аталади — таҳр.) шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИEДХ) раҳбари ўринбосари Кемел Содиқов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли эфирда маълум қилди.
“Жамоат тартибини сақлаш мақсадида муассасаларни шаҳар марказидан кўчириш режалаштирилган. 21, 23, 25-сонли қамоқхоналарни пойтахтдан ташқарига кўчириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш қачон бошланиши ҳозирча номаълум”, — деди Содиқов.
Бишкекнинг Пудовкин-Горкий кўчасидаги 1-сонли тергов изоляторида ҳали суд томонидан ҳал этилмаган жиноятларда гумонланувчилар сақланмоқда. Ҳозирда у ерда қанча одам ушлаб турилгани маълум эмас. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, қамоқхонадаги шароит ёмон.
Жорий йилда 47 сонли колония бутунлай вайрон бўлиб, у ерда сақланаётган судланувчилар содир этилган жиноят тоифалари ва қамоқда сақлаш режимларига мувофиқ бошқа махсус муассасаларга ўтказилди. Мазкур муассаса ўрнига ўша жойда кўп қаватли турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда.
2022 йилги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 11 та ахлоқ тузатиш муассасаси, 6 та тергов изолятори, 1 та қамоқхона, 13 та ахлоқ тузатиш муассасаси, 50 та туман жазони ижро этиш инспекцияси мавжуд. 2020 йилги маълумотларга кўра, 9000 дан ортиқ киши жазони ўтамоқда, шундан 500 дан ортиғи аёллардир.