Туркияда бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик аёл топилди

Истанбулда 10 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик Жазгул Шамуратова топилди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Ҳозир Жазгул Кадикўй шаҳар милиция бўлимларидан бирида. Унинг ғойиб бўлиш сабаблари аниқланмоқда.

Шамуратова транзитда Истанбул орқали Болгарияга ишлаш учун кетган. У ердан автобусда Варнага боришни режалаштирган.

24 июнь куни Жазгулнинг онаси қизи 2 кун алоқага чиқмагани боис полицияга мурожаат қилди. Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, қирғизистонлик аёл икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг олиб бораётган ишлари натижасида топилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ