14 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бишкеклик фуқарони Фейсбук ижтимоий тармоғида миллатлараро адоват қўзғашда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг пресс-релизида хабар берилди.
Қўмита маълумотларига кўра, эркак “тизимли” ва “қайта-қайта” фуқаролар ўртасида нафрат уйғотувчи “тендентистик материаллар”ни чоп этган. Шу билан бирга, гумонланувчи аллақачон ижтимоий тармоқлардаги постлари учун беш суткага ҳибсга олинган, дея таъкидлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Суд-лингвистик экспертиза фуқаросининг постларида “миллатлараро адоват” ва “фуқароларнинг миллатига кўра пастлигини тарғиб қилиш” белгиларини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган. Пойтахтлик фуқаро вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўпинча интернет фойдаланувчиларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган постлари учун таъқиб қилади. Шу тариқа, жорий йилнинг апрель ойида Бишкекнинг Первомайский туман суди блогер Семетей Талас улуни ижтимоий тармоқларда экстремистик материалларни тарқатишда айблаб, бир йиллик синов назоратига ҳукм қилди.