Қирғизистонда сентябрь ойида мактаб директорларининг маошларини ошириш режалаштирилмоқда

Қирғизистонда сентябрь ойидан мактаб директорлари ва директор ўринбосарларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилишида маълум бўлди.

Ҳайъат ишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди. У 2022 йилда ўқитувчиларнинг маошлари оширилганини, жумладан, уни тўлаш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилганини эслатди. Вазирлар Маҳкамаси мактаб маъмуриятининг маошларини оширишни режалаштирмоқда.

“Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари, шунингдек, ўқитувчиларнинг ойлик маошларини оширишни режалаштирганмиз. Бироқ, ойлик маошларнинг ошиши таълим сифатига қандай таъсир қилишини билиш жуда муҳим. Бунинг учун 60,9 миллиард сом ажратилган. Бу 2022 йилга нисбатан 23 миллиардга кўпдир”, — деди Оқилбек Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил апрель ойида Қирғизистон Республикасида ўқитувчилар, шифокорлар ва маданият ходимларининг маошлари оширилган эди. Кейин Вазирлар Маҳкамаси давлат сектори вакилларининг иш ҳақининг “катта миқдорда” оширилишини эълон қилди. 2022 йилнинг 9 ойида 309 мингга яқин ходимнинг иш ҳақини оширишга 26 миллиард сом ажратилгани маълум қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ