Meta ширкати Twitter муқобили бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг Meta ширкати ўз рақиби Twitter’га муқобил бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди.

Meta бош директори Марк Цукербергга кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушган илк соатларда беш миллиондан зиёд фойдаланувчи қайддан ўтган. Threads’га кириш учун фойдаланувчидан Instagram тармоғида аккаунти бўлиши талаб этилади. Айни пайтда янги ижтимоий тармоқда инстраграм-профилга обуналар ҳам сақланиб қолади.

Meta Threads’ни ўз аккаунти ва обуначиларини бошқа иловаларга кўчириш имконини берадиган технология бўлмиш ActivityPub билан мувофиқлаштиришни режалаётганини билдирган.

Бу турли-туман ва ўзаро бир-бирига боғланган тармоқларнинг янги даврини очади”, дея маълум қилган ширкат.

Threads’да 500 тагача бўлган белгили хабарлар ёзиш ва беш дақиқали видеолар ёйинлаш имкони бор. Ҳозирда юзлаб мамлакатдаги фойдаланувчилар иловани Apple ва Google дўконларидан юклаб олишлари мумкин. Бироқ қонунчиликдаги чекловлар туфайли уни Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳозирча юклаб олиб бўлмайди.

Threads Twitter томонидан тобора кўпроқ баҳсли қадамлар қўйилаётган бир пайтда бозорга чиқди. Дейлик, ҳордиқ кунлари Twitter аксарият фойдаланувчилар учун кўриш мумкин бўлган твитлар сонини 600 тагача чеклаб қўйди. Аввалроқ Twitter соҳиби Илон Маск пропагандага қарши кураш бўйича мутахассисларни ишдан бўшатиб юборганихабар қилинганди. Экспертларга кўра, бу иш ортидан ижтимоий тармоқ “хавфсизлиги тобора заифлашиб боради”.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ