Омбудсман депутатларни “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди

Омбудсман Жамила Жаманбаева қонун ташаббускорларига “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилди. Қирғизистон Омбудсмани таклиф этилаётган тузатишларни “бирлашмалар эркинлиги ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлиги”ни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди, дейилади Қирғизистон Республикаси Омбудсман институти матбуот хизмати хабарида. Мазкур мандатга кўра, Омбудсман институти Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини,…

Батафсил...

Бишкекда блогер Эртай Искаков икки ойга ҳибсга олинди

17 июль куни Сўқулук туман суди сув таъминотини тиклаш талаби билан ўтказилган намойишдан сўнг ҳибсга олинган уч кишидан бири – блогер Эртай Исқоқовни икки ойга ҳибсга олди. Суд қарорига кўра, Искақов 15 сентябргача тергов изоляторида қолади. 14 июль куни Селекция қишлоғи ва бир неча кундан бери сув йўқ бўлган Сари-Озон турар-жой массиви аҳолиси Бишкекнинг Жайил Баатир кўчасини (Жанубий магистраль) тўсиб…

Батафсил...