Қирғизистонда сўнгги икки йилда ҳарбий соҳага 1,4 миллиард доллар ажратилгани билдирилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 20 июлда ўтган ҳукумат мажлисида сўнгги икки ярим йил ичида давлат бюджетидан ҳарбий соҳага 120 миллиард сом (тақрибан 1,4 миллиард доллар) ажратилгани тўғрисида маълум қилди. “Биз ҳарбий техникани ва қуролларни кенг қамровли равишда янгиладик. 2020 йилда бунинг учун фақат 3,5 миллиард сом ажратилган бўлса, 2021 йилда 32 миллиард, 2022 йилда 53 миллиард сарфланди.…

Батафсил...

“Дўстлик”да чегарадан ўтиш тартибини бузганлар сони кўпаймоқда

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Дўстлик-автойўл» чегараcида чегарадан ўтиш тартибини бузаётганлар сони жорий йилнинг олти ойида ўтган бир йиллик кўрсаткичдан 1,5 баробарга кўпайди. Бу ҳақда «Дўстлик-автойўл» чегара бекати раҳбари майор Нурлан Аттоқуров Озодлик радиосига берган суҳбати чоғида маълум қилди. Унга кўра, 2022 йил давомида мазкур ҳудудда 49 нафар чегара бузувчи қўлга олинган бўлса, жорий йилнинг олти ойида чегарадан ўтиш тартибини бузган…

Батафсил...