Баткендаги 35524-ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг ўлими юзасидан тергов бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизматига Бош прокуратура хабар берди. Прокуратурага кўра, ҳодиса Баткен гарнизони ҳарбий прокуратурасининг электрон журналида қайд этилган ва терговга қадар текширув бошланган. Аввалроқ Мудофаа вазири аскар қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлгани учун тасодифан ўзини отиб ўлдирганини маълум қилганди. “Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, ушбу факт…
Батафсил...Kun: 11.07.2023
Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси шаҳар ташқарисига кўчирилади
Бишкекдаги 21-сонли тергов ҳибсхонаси (халқ орасида 1-сонли деб аталади — таҳр.) шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИEДХ) раҳбари ўринбосари Кемел Содиқов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли эфирда маълум қилди. “Жамоат тартибини сақлаш мақсадида муассасаларни шаҳар марказидан кўчириш режалаштирилган. 21, 23, 25-сонли қамоқхоналарни пойтахтдан ташқарига кўчириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш қачон бошланиши ҳозирча номаълум”, — деди Содиқов.…
Батафсил...Мўғулистонда Қирғизистон элчихонаси очилди
11 июль, сешанба куни Улан-Баторда Қирғизистоннинг Мўғулистондаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди. Дипломатик миссиянинг очилиши Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Аввалроқ, Қирғизистон президенти ўз фармони билан Айбек Ортиқбоевни Қирғизистоннинг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлаган эди. Маросимда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Қирғизистон элчиси Айбек…
Батафсил...