Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон 2023 йил охиригача Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасидаги сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритмоқчи. Бу Қозоғистоннинг 2023−2029 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган. 1998 йил март ойида Бишкекда қабул қилинган ҳужжатга кўра, Норин-Сирдарё ГЭС каскадида ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергияси Ўзбекистон ва Қозоғистонга узатилади. Бунинг учун Қирғизистон эквивалент…

Батафсил...

Бишкек марказида митингларга тақиқ яна узайтирилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳокимлик илтимосига кўра, шаҳарнинг марказий қисмида митинглар ўтказишни тақиқлашни 1 октябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда “Озодлик”ка суд матбуот хизмати хабар берди. 30 сентябргача, шу жумладан, Ала-Тоо майдони ва унга туташ Эркиндик бульварида (Линейная кўчасидан Чуй проспектигача), шунингдек, Қирғизистон парламенти, Президент маъмурияти, Олий суди, Россия Федерацияси ҳукумати бинолари яқинида митинглар ўтказиш тақиқланган. Элчихона, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси,…

Батафсил...

«Мега» уяли алоқа оператори Қирғизистонда 167 миллион доллар бошланғич баҳоси билан кимошди савдосига қўйилди

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш жамғармаси (ДМБЖ) “Альфа Телеком” ЁАЖнинг (Мега савдо белгиси) 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича электрон аукцион ўтказди. Департамент расмий сайтидаги маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 14,6 миллиард сомни (Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг 4 июлдаги курси бўйича тахминан 167 миллион 220 минг доллар – таҳр.) ташкил этади. Давлат мулки жамғармаси хабарида…

Батафсил...

Қирғиз-тожик чегараси: Баткенда ишчи гуруҳлар йиғилиши бошланди

4 июль куни Баткенда Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Республикаси Президенти Администрациясининг чегара масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус вакили Назирбек Бўрубаев маълум қилди. Унга кўра, учрашув 9 июлга қадар давом этади. Икки давлат ишчи гуруҳлари охирги марта 5-11 июнь кунлари Душанбе шаҳрида учрашди.…

Батафсил...