Прокурорлар Сапар Исаковга 247 млн сом жарима белгилаб, 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда

Биринчи май туман судида Бишкекдаги Тарих музейини реконструкция қилиш ва Чолпон Отада ипподром қурилишида қонун бузилишлари тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида прокуратура собиқ бош вазир Сапар Исаков учун 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўради. Давлат айблови унга 247 млн сом ($3,3 млндан кўпроқ) миқдорда жарима белгилаш ва аввалги айбловлар ҳисобга олинган ҳолда 20 йил муддатга ҳукм чиқарилишини сўради. Президент аппаратининг собиқ…

Батафсил...

Парламентда Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ҳуқуқи қайта кўриб чиқилиши таклиф қилинди

Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликда иқтисодий фойдани сезмаяпти. Республиканинг ташкилотдаги ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш керак, дея баёнот берди айрим қонун лойиҳаларига ўзгартиш киритишга бағишланган парламент эшитувларида бюджет ва молия қўмитаси раиси Эмил Токтошев. Унинг айтишича, масаланинг долзабрлиги Қозоғистон билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқдир, маълумки бу ерда юк машиналарининг навбати чўзилиб кетган. Қирғизистон ЕОИИ га 2015 йил 12 августда кирган.…

Батафсил...

HRW: «Қирғизистон ҳукумати фаол Рузиевнинг ҳукмини бекор қилиб, МХДҚнинг таҳдидларига йўл бермаслиги керак»

Иссиқкўл вилоят судига «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Камил Рузиев ноқонуний ҳибсга олиниб, унга нисбатан иш қўзғалгани бўйича апелляция шикояти берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Азат Рузиев хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, адвокатга иш материаллари «охиригача» берилмаган. «Кеча кечқурунгина ололдик, бугун эса соат 17.00га қадар апелляция ёзиб, уни топширишга улгуришимиз керак. 31 майдан протоколини бугунги кунгача ололмаяпмиз. Бир неча бор ариза…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги юк машиналарининг навбати 7 километрга чўзилди

Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ақ-Тилек» божхона назорат пунктида навбат кутган автомобиллар 7 километргача тизилип навбат кутишмоқда. Tazabek нашрининг мухбири узун навбат кутаётган ҳайдовчилар билан учрашган. Қозоғистонлик Андрей ҳар хафта Қирғизистонга қатнайди. «Доимо 2-3 кун кутамиз. Барчаси коронавирусни баҳона қилишиб, божхонада назорат кучли бўлаётганини айтишади. Тирбандлик 7 километрга етиб қолган», – дейди ҳайдовчи, яна 3-4 кун навбат кутаман дея таҳмин…

Батафсил...

Сайлов-2020: Қирғизистондаги 6 партия бирлашди

Қирғизистонда 6 сиёсий партия «Ата Мекен Жаңы дем» бирлашмасини тузди, 2020-йилнинг куз ойларида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарликни бошлаганини эълон қилишди. Ҳамкорлик ҳақидаги битимга «Ата Мекен» (Ота Макон) партиясининг асосчиси Ўмурбек Текебаев, «Ак шумкар» (Оқ шумқор) партиясининг раиси Темир Сариев, ҚСДП партияси ҳаракатининг раиси Рискелди Мўмбеков, «Жаңы Дем» (Янги нафас) партиясининг раиси  Тилек Тўўтўғазиев, «Жашыл күчтөр» (Яшил кучлар) партиясининг раиси…

Батафсил...

Ўшда 8-июндан болалар боғчаси иш бошлайди

Ўш шаҳрида  8-июндан болалар боғчаси болаларни қабул қилади. Аммо санитар талабларга жавоб бера олган боғчаларгина ишлайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ижтимоий ривожланиш бўлимининг бошлиғи Салтанат Аманова маълум қилди. Унга кўра, шу кунгача маҳсус тузилган комиссия шаҳардага 10 нафар давлат 3 ҳусусий болалар боғчасини ҳолатини текшириб чиққан.  «Санитар талабларни бажарган 1 гина боғча аниқланди. Бошқа боғчалар раҳбарияти  огоҳлантирилди. Талабларни 8-июнгача бажарсагина…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 37 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 5-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1936 нафарни ташкил қилмоқда, 1340 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 37 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  14; Норин вилояти — 6; Ўш вилояти — 5;…

Батафсил...

СOVID-19: 5-июнда 48 бемор соғайди

Бугун, 5-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 48 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Норин вилояти — 29; Ўш вилояти — 2; Ўш шаҳри – 9; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1340 бемор соғайган. 22 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот…

Батафсил...

Масжидларда намоз ўқишнинг янги қоидалари: 1,5 метрлик масофа сақланади , юзқоп тақилади

8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга бориш учун қўйилган чекловлар олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига асосан, масжидларга беш маҳал намоз ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур. – юзқоп кийганингизга ишонч ҳосил қилинг; ⠀- камида 1,5 метр масофани сақланг; ⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришманг; ⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана…

Батафсил...

Амалдор янглишган:15-июндан Халқаро парвозлар қайта тикланмайди

Бир оз аввал Фуқаровий  авиация агентлигининг директори Қурманбек Акишев «Халқаро парвозлар 15-июндан бошлаб йўлга қўйилиши режаланмоқда” дея маълум қилган эди. Аммо Республика штаби бу хабарни раъд қилмоқда ва амалдор адашганини маълум қилмоқда. Қирғизистонда аэропортларни 15 июндан халқаро авиақатновларга ҳозирлаш режаланган. Айни пайтда ҳаракатлар алгоритми келишиляпти. Имкониятга қараб, ҳар бир авиаширкат қачон ва неча марта рейс амалга ошириши бўйича ўз саналарини…

Батафсил...

Эркин Асрандиев:Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ўтган йилдан буён ёмонлашмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги ҳолат иттиффоқдош давлатларнинг битимларига қарама-қарши келади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев «Ақтилек» назорат-ўтказма бекатида бўлиб ўтган кўчма мажлисда маълум қилди.  «Қозоғистон билан туташган чегарада кўп вақтдан буён қийинчиликлар юз бермоқда. Аҳвол ўтган йилдан буён таранглашган. 300-400 автомобиль навбат кутиб турибди. Шахсан ўзим ҳайдовчиларни Қозоқистоннинг чегарасидан Қирғизистонга ўтказиш тартибини кўрдим. Улар паспорт назоратидан, ундан сўнг…

Батафсил...

Қирғизистонда яшаётган ҳорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун “Яшил йўлак”нинг амал қилиш муддати узайтирилди

Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан ҳукумат Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот химати 4-июнь куни маълум қилди. Ҳозирда ҳорижий мамлакатларнинг чегаралари вақтинчалик ёпиқлиги ва  парвозларнинг тўхтаб қолгани сабабли, чет эл фуқаролиари ва фуқаролиги йўқ шахслар учун “яшил йўлак” муддатини 2020 йилнинг  1-июлигача узайтириш ҳақида…

Батафсил...

15-июндан Халқаро парвозлар қайта тикланади

Халқаро парвозлар 15-июндан бошлаб йўлга қўйилиши режаланмоқда. Бу ҳақда бугун, 4-июнь куни ҳукумат биносидаги онлайн мажлисда Фуқаровий  авиация агентлигининг директори Қурманбек Акишев маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда ҳаракатлар алгоритми мақулашилмоқда. «Ҳар бир авиакомпания ўз имкониятларига қараб, саналарни тақдим қилмоқда, қачон ва неча маротаба парвозларни амалга оширишини. Ҳозирги вақтда халқаро павозларнинг кўлами ва парвозларнинг частотаси ишлаб чиқилмоқда. Дастлабки алгоритмга кўра, ҳафтасига…

Батафсил...

Собиқ-судья: Қирғизистон МХДҚ терговни бошқа томонга йўналтиришга уринмоқда

ҚР Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Азаттиқ» суриштируви давомида фош қилинган коррупция схемасини тергов қилиш ўрнига, уни бошқа томонга йўналтиришга ва бу воқеада журналистнинг ўзини айбдор қилишга уринмоқда. Қирғизистон Конституцион палатаси собиқ судьяси Клара Сўўрўнқулованинг фикри шундай. «Агар МХДҚ коррупция схемаси йўқлигини аниқлаган бўлса, терговдаги маълумотларни асоссизлигини исботласа ва шундан кейин журналист дезинформация учун пул олгани ҳақида баёнот берганда эди, буни…

Батафсил...

Дастан Бекешев:ИИВнинг 10-бўлими ҳодимлари жуда бой одамлардир

Ички ишлар вазирлигида ҳорижликлар билан ишлайдиган 10-бўлим мавжуд. Уларнинг ҳодимлари коррупцияга ботган. Ушбу фикрни, 3-июнда Олий Кенгашнинг мажлисида депутат Дастан Бекешев маълум қилди. Депутатнинг айтишича, Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими ҳодимлари хитой ширкатларининг ва ҳорижлик талабаларни текшириш вақтида пул талаб қилишади. «Ҳориж фуқаролари милицияга қарши даъво билан милицияга мурожаат қилгани қўрқишади. 10-бўлимнинг ҳодимлари ўта бадавлат одамлар. Доим пул билан юришади. Ушбу фактлар ҳақида…

Батафсил...

СOVID-19: 4-июнда 28 ҳолат қайд қилиниб, 27 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 28 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  15; Норин вилояти — 1; Ўш вилояти — 6; Ўш шаҳри – 4; Иссиқкўл вилояти – 1; Чуй вилояти — 1; Шунингдек бир кеча кундуз давомида 27 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 24; Ўш вилояти — 1; Боткен вилояти…

Батафсил...

Қирғизистонда масжидга боришга руҳсат берилди

Кейинги хафтадан, яъни 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олиниб ташланди. Ушбу қарорни Республика штаби Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг ва бошқа идораларнинг вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати бугун, 4-июнда тарқатган маълумот бўйича, ушбу масканларда санитар чораларнинг сақланишини назорат қилиш ва текширувнинг алгоритми: юзқоп тақиш, кириш қисмларда намозхонларнинг тана ҳароратини…

Батафсил...

Чегара можароси: Чечмедаги булоқни икки мамлакат ҳарбийлари қўриқламоқда

Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Чечме (Чашма) чегараолди ҳудудида Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари биргаликда Чашма булоғи ва унинг теграсини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълумот тарқатди. Расмий хабарда бу ҳудуддаги чегара ўтказиш пунктларидаги чегарачилар ҳам кучайтирилган тартибда ишлаётгани урғуланди. Қайд этилишича, икки томон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигидаги чегара назорати давлат чегарасининг бузилиши, яна можаро чиқиши эҳтимоли ва ёйилиши олдини олиш…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон чегараси 8-июндан очилади

Хитой билан Қирғизистоннинг чегараси 8-июндан очилади, аввал икки томондан юк ўтказиб туришган келишилди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати маълум қилди. «Тўруғат» божхона назорат ўтказиш бекатидан юкларни ўзаро ўтказиш бўйича Қирғизистон ва Хитой томони келишишди. Биринчи босқичда юкдан бўлак бошқа ҳеч қандай нарса ўтмаслиги айтилди «, — дея маълум қилишмоқда. Шунингдек бошқа кичик муаммолар ҳам яқинда бўлиб ўтадиган икки томонлама музокараларда…

Батафсил...

Собиқ ички ишлар вазири оқланди

Олий суд собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қонғантиевга нисбатан сўнги ҳукмини эълон қилди. Уни бугун, 3-июнда айбсизлиги исботланганлигини АКИpress агентлигига адвокат Икрамидин Айтқулов маълум қилди. Шу кунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди оқловчи ҳукмини 2019-йилнинг 5-июлида чиқарган эди. Бишкек шаҳар суди ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирган. Айбловчи томонининг маълум қилишича, М.Қўнғантиев 2010-йилнинг 6-7-апрелида содир бўлган, шунингдек Таласдаги қўзғалонларда бурчини…

Батафсил...
1 10 11 12 13