1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олди

2019-йилда болаларни ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қарор қабул қилинган. Унга кўра қийин вазиятга тушган оилаларнинг фарзандлари туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома бекорга берилишини Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Ақин Мамбеталиев   19-июнда ҳукуматдаги брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олишган.

Батафсил...

Жээнбеков юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларидан жарима олишни талаб қилди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ижтимоий оралиқни сақламай, юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларини танқид қилиб, барчасига жарима солишни талаб қилди. Бу ҳақда у 19-июндага Ҳавфсизлик кенгашининг мажлисида маълум қилди. Давлат раҳбари қирғизистонликларни маъсулиятли бўлишга чорлаб, айрим фуқаролар ҳақиқатга зид маълумотларни тарқатаётганини айтди. Унга кўра, улар тиббиёт ҳодимларининг куну-тун қилаётган меҳнатини ҳабата қилишмоқда.  «Касаллик орқасидан ҳукумат пул қилмоқда, бу касаллик йўқ деган маъсулиятсиз хабарлар…

Батафсил...

Жалолобод мэри тожливирус юқтириб олди

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаев тожливирус юқтириб олди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбеков маълум қилди. Маълум бўлишича, ҳозирда мэрияда иш фаолияти ҳар кундагидек давом этмоқда ва қандай қоида жорий қилиниши энди маълум бўлади. «Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаевдан Covid-19 касали чиққани факт. Ҳозирда аҳволи қониқарли бўлгани сабабли уй шароитида  даволанмоқда», -дейилади хабарда. Бугун, 19-июнь ҳолатига кўра республика…

Батафсил...

Аравон ҳокими тожливирус юқтириб олди

Аравон тумани ҳокими Қурбанбек Айтибаевдан тожливирус аниқланди. Бу маълумотни ҳукуматнинг Ўшдаги вакилчилиги матбуот котибаси  Нурқиз Қадирбекова тасдиқлади. Ҳокимдан COVID-19 вируси 18-июнда аниқланган. Ўша куни туман маъмуриятининг барча ҳодимларидан ПЦР анализ олиниб, илк натижаси тоза чиққан. Қадирбекова маҳкамада иш фаолияти тўхтамаганини ва ҳодимлар оралиқни сақлаб ишлаётганини маълум қилган.  «Вирусни халқ орасида юриб юқтириб олган бўлиши мумкин. Ҳозир аҳволи яхши, шифохонада даволанишни…

Батафсил...

Ўшда санитар қоидаларига риоя қилмаган савдо расталари 1 ойгача ёпилиши мумкин

Ўш шаҳрида шу кунгача савдогарларга эслатма берилаётган эди, аммо санитар қоидаларга риоя қилмаган савдо расталари ўн кундан бир ойгача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда 18-июнда Ўш шаҳридаги савдо расталарида ўтказилган рейд вақтида ижтимоий ривожлантириш бўлимининг раҳбари Салтанат Аманова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар тасарруфидаги 7 ҳудудий бошқармаликда етти нафар мобил гуруҳ ташкил қилинган. «Мэр ўринбосари, мэриянинг бўлим раҳбарлари, муниципал ҳудудий…

Батафсил...

Тожливирус Олий Кенгашда: Матбуот хизматининг раҳбари касалланди

Олий Кенгаш матбуот хизмати раҳбари Ибраим Нурақун ўғлининг анализидан тожливирус қайд қилинди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзди. Унга кўра, алоқада бўлган инсонлари аниқланиб, улар анализ топшириб, натижасини кутишмоқда. «Мана шу дам олиш куни тана ҳароратим кўтарилгани сабабли уйда ишлаётган эдим. Эрта билан ишга кетишдан аввал анализ топширдим, шифокорлар менинг анализимдан COVID-19 қайд қилинганини айтишди. Шу сабабли яна 14 кун…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши яқинда бошланади

“Қирғиз темир йўллари” ширкати яқин кунларда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини бошлайди. Бу ҳақда 18 июнь куни ширкат расмий веб-сайтида маълум қилинди. “Қирғиз темир йўллари” ширкати Бош директори Василий Дашковнинг билдиришича: “Томонлар билан барча масалаларда келишувга эришилган. Қурилишни бошлашга ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз, фақат яна бир нечта музокараларни ўтказиш керак бўлади. Шундан сўнг қурилишни бошлаймиз. Молиявий масалага келсак, Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам…

Батафсил...

СOVID-19: 19-июнда 28 бемор тузалди, жами соғайганлар 1961 нафарга етди

Бугун, 19-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 28 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Чуй вилояти — 8; Ўш вилояти — 4; Ўш шаҳри– 5; Норин вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 1961 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 132та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 19-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 132 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2789 нафарни ташкил қилмоқда, 1961 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 32 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 132 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  48; Чуй вилояти — 38; Ўш вилояти — 12; Ўш…

Батафсил...