Олий Кенгаш «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди

Бугун, 25-июнда Олий Кенгаш мажлисида «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини иккинча ва учинчи ўқувда қабул қилди. Ташаббус депутатлари Гулшат Асилбаева («Ўнугу-Прогресс») ва Айнура Ўсмўнова (ҚСДП). 79 депутат қонун лоҳиҳасини қабул қилишга розилигини берган, 10 депутат қарши овоз берди. Парламент матбуот хизматининг маълумоти бўйича, қонун лойиҳаси фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг, давлат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, уларни интернет оламида тарқалаётган ёлғон ёки аниқ…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон чегарачиларига эътироз билдирди

Қадамжой тумани Чечме қишлоғида 24 июнь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари вакиллари учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачиларининг Сўх тумани Чашма қишлоғидаги булоқ олдида топографик ишларни олиб боргани учрашувга сабаб бўлган. Қирғизистон томони чегара ҳудудининг мазкур қисмида ҳар қандай тадбирлар ўзаро келишилган ҳолда олиб борилиши лозимлиги тўғрисида Ўзбекистон томонига эътироз билдирган. “Ўзбекистон томони…

Батафсил...

Ўшда ёш болаларнинг ўпкасидан игна билан ҳуштак жарроҳлик амалиётисиз олинди

Ўш вилоятида 12 ёшлик қизнинг ўпкасидан игна, 11 ёшдаги боланинг ўпкасидан ҳуштак жарроҳлик амалиётисиз олинди. Бу ҳақда Ўш вилоятлараро бирлашган клиник болалар шифохонасидан маълум қилишди. Игна билан ҳуштакни ушбу шифохонанинг хирурги, бронхоскопист Элмурад Эрқулов бронхоскопия ускунаси ёрдамида олиб чиққан. Ўзган туманининг 12 ёшдаги турғуни рўмолга санчувчи игнани оғзига солиб ўйнаётганида бўғзидан ўтиб, игна ўпкага кириб кетган. Игнанинг узунлиги – 35…

Батафсил...

Келаси хафтадан бошлаб тамаддихоналар фаолиятига чекловлар киргизилиши мумкин

25-июнда ҳукуматнинг брифинги чоғида Бишкек шаҳридаги эпидемиологиявий вазият бўйича мэрия аппаратининг раҳбари Балбақ Тулўбаев маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, берилган алгоритм асосида тамаддихоналарнинг ишига келаси хафтадан бошлаб чекловлар киргизилиши мумкин. «Биз марказий штабга тамаддихоналарнинг фаолияти бўйича бир қатор таклифлар киргиздик. Агар бозорлардан ташқари, тамаддихоналар, тўйхоналар, ошхоналар, умумий овқатланиш жойлари биз берган  алгоритм асосида иш олиб бормас экан, элликдан зиёд мижозни қабул…

Батафсил...

Оқ уй олдида митинг бўлмоқда

Бишкекда Олий Кенгаш биноси олдида ахборотни манипуляция қилиш ҳақидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, депутатлар бугун  шов-шувга сабаб бўлган ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқувда кўриб чиқишади. Митинг иштирокчилари қонунга киргизилган ўзгаришларни бекор қилишни талаб қилишмоқда. Уларнинг айтишича, бу қонун сўз эркинлигини йўқ қилишлик бўлиб ҳисобланади. «Бир дунё Қирғизистон» ташкилотининг раҳбари Тўлеқан Исмаилованинг айтишича, қирғизларнинг қадимдги  «бош…

Батафсил...

Бугун, Қирғизистонда Фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилиниши мумкин

 Эпидемиологиявий ҳолат кучайиб бораётгани сабабли қайта фавқулотда ҳолат  тартибини жорий қилиниши масаласи бугун кўриб чиқилади. Республика штабида бу масала муҳокамага қўйилиши ҳақида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев бугун, 25-июндаги брифингда маълум қилди. «Бугун республика штабида яна муҳокама қиламиз. Кўриб турибсизлар, энг оғир вазиятда Бишкек шаҳри, Чуй вилояти, Ўш шаҳри, кейин Ўш вилояти бўлмоқда. Шунинг учун ҳолатни бир томонлама кўрмай,…

Батафсил...

СOVID-19: 25-июнда 30 бемор тузалди, жами соғайганлар 2112 нафарга етди

Бугун, 25-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 30 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  5; Чуй вилояти — 10; Ўш вилояти — 1; Ўш шаҳри –  6; Жалолобод вилояти — 6; Норин вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2112 бемор соғайди.

Батафсил...

Янги рекорд: Қирғизистонда яна 228 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 25-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 228 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3954 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 30 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2112 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  113; Чуй вилояти — 24; Ўш вилояти —31; Ўш…

Батафсил...