Боғчалардаги ўзгаришлар: Болалар тўпланиб ўйнамайди

5-июнь куни Республика тезкор штаби йиғилишида Таълим ва фан вазирлигининг мактабгача таълим бериш маҳкамаларини очишга тайёргарлик  ҳақидаги маълумотлар тингланди. Вазирнинг ўринбосари Надира Жусупбекова тегишли алгоритм ишлаб чиққанлигини, санитар-эпидемиология талаблари тасдиқланганини, ижтимой оралиқ қоидаларига амал қилишни ёдга олиш билан биргаликда янги усуллар ишланганини маълум қилди. «Биз болалар гуруҳ бўлиб ўйнамасликлари учун усулларни ўзгартирмоқдамиз ва биз ижтимоий масофани ҳисобга оладиган ўйинларни таклиф…

Батафсил...

Тожикистон авиарасмийлари Россияга парвозлар тиклангани борасидаги хабарларни рад қилди

Тожикистон авиарасмийлари халқаро, жумладан Россияга парвозлар тиклангани борасидаги хабарларни рад қилди. Тожикистон мамлакатга коронавирус кириб келиш хавфи боис 20 март куни халқаро йўловчи ташиш учун ўзининг ҳаво ҳудудларини ёпди. Тожикистон ҳукумати қошидаги Фуқаро авиация Агентлиги 4 июн куни баёнот бериб, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейингина халқаро парвозлар тикланиши, бу борада расмий хабар берилишини маълум қилди. Куни кеча «Азия-Плюс» ахборот агентлиги, айрим…

Батафсил...

Прокурорлар Сапар Исаковга 247 млн сом жарима белгилаб, 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда

Биринчи май туман судида Бишкекдаги Тарих музейини реконструкция қилиш ва Чолпон Отада ипподром қурилишида қонун бузилишлари тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида прокуратура собиқ бош вазир Сапар Исаков учун 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўради. Давлат айблови унга 247 млн сом ($3,3 млндан кўпроқ) миқдорда жарима белгилаш ва аввалги айбловлар ҳисобга олинган ҳолда 20 йил муддатга ҳукм чиқарилишини сўради. Президент аппаратининг собиқ…

Батафсил...

Парламентда Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ҳуқуқи қайта кўриб чиқилиши таклиф қилинди

Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликда иқтисодий фойдани сезмаяпти. Республиканинг ташкилотдаги ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш керак, дея баёнот берди айрим қонун лойиҳаларига ўзгартиш киритишга бағишланган парламент эшитувларида бюджет ва молия қўмитаси раиси Эмил Токтошев. Унинг айтишича, масаланинг долзабрлиги Қозоғистон билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқдир, маълумки бу ерда юк машиналарининг навбати чўзилиб кетган. Қирғизистон ЕОИИ га 2015 йил 12 августда кирган.…

Батафсил...

HRW: «Қирғизистон ҳукумати фаол Рузиевнинг ҳукмини бекор қилиб, МХДҚнинг таҳдидларига йўл бермаслиги керак»

Иссиқкўл вилоят судига «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Камил Рузиев ноқонуний ҳибсга олиниб, унга нисбатан иш қўзғалгани бўйича апелляция шикояти берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Азат Рузиев хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, адвокатга иш материаллари «охиригача» берилмаган. «Кеча кечқурунгина ололдик, бугун эса соат 17.00га қадар апелляция ёзиб, уни топширишга улгуришимиз керак. 31 майдан протоколини бугунги кунгача ололмаяпмиз. Бир неча бор ариза…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги юк машиналарининг навбати 7 километрга чўзилди

Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ақ-Тилек» божхона назорат пунктида навбат кутган автомобиллар 7 километргача тизилип навбат кутишмоқда. Tazabek нашрининг мухбири узун навбат кутаётган ҳайдовчилар билан учрашган. Қозоғистонлик Андрей ҳар хафта Қирғизистонга қатнайди. «Доимо 2-3 кун кутамиз. Барчаси коронавирусни баҳона қилишиб, божхонада назорат кучли бўлаётганини айтишади. Тирбандлик 7 километрга етиб қолган», – дейди ҳайдовчи, яна 3-4 кун навбат кутаман дея таҳмин…

Батафсил...

Сайлов-2020: Қирғизистондаги 6 партия бирлашди

Қирғизистонда 6 сиёсий партия «Ата Мекен Жаңы дем» бирлашмасини тузди, 2020-йилнинг куз ойларида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарликни бошлаганини эълон қилишди. Ҳамкорлик ҳақидаги битимга «Ата Мекен» (Ота Макон) партиясининг асосчиси Ўмурбек Текебаев, «Ак шумкар» (Оқ шумқор) партиясининг раиси Темир Сариев, ҚСДП партияси ҳаракатининг раиси Рискелди Мўмбеков, «Жаңы Дем» (Янги нафас) партиясининг раиси  Тилек Тўўтўғазиев, «Жашыл күчтөр» (Яшил кучлар) партиясининг раиси…

Батафсил...

Ўшда 8-июндан болалар боғчаси иш бошлайди

Ўш шаҳрида  8-июндан болалар боғчаси болаларни қабул қилади. Аммо санитар талабларга жавоб бера олган боғчаларгина ишлайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ижтимоий ривожланиш бўлимининг бошлиғи Салтанат Аманова маълум қилди. Унга кўра, шу кунгача маҳсус тузилган комиссия шаҳардага 10 нафар давлат 3 ҳусусий болалар боғчасини ҳолатини текшириб чиққан.  «Санитар талабларни бажарган 1 гина боғча аниқланди. Бошқа боғчалар раҳбарияти  огоҳлантирилди. Талабларни 8-июнгача бажарсагина…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 37 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 5-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1936 нафарни ташкил қилмоқда, 1340 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 37 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  14; Норин вилояти — 6; Ўш вилояти — 5;…

Батафсил...

СOVID-19: 5-июнда 48 бемор соғайди

Бугун, 5-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 48 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Норин вилояти — 29; Ўш вилояти — 2; Ўш шаҳри – 9; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1340 бемор соғайган. 22 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот…

Батафсил...

Масжидларда намоз ўқишнинг янги қоидалари: 1,5 метрлик масофа сақланади , юзқоп тақилади

8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга бориш учун қўйилган чекловлар олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига асосан, масжидларга беш маҳал намоз ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур. – юзқоп кийганингизга ишонч ҳосил қилинг; ⠀- камида 1,5 метр масофани сақланг; ⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришманг; ⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана…

Батафсил...