Ўш шаҳрининг мунтазам режасини ишлаб чиқишга 17 млн сомдан ошиқ пул сарфланади

Жорий йилнинг сўнги Ўш шаҳрининг мунтазам режаси тасдиқланади. Бу ҳақда Ўш ҳудудий шаҳар қурилиши ва архитектура бошқармалиги раҳбарини ўринбосари Рисбек Тўқўев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 18-июнь куни ишчи комиссиянинг 16-йиғини бўлиб ўтиб, мунтазам режа муҳокама қилинган. «Ишчи комиссиянинг таркибида шаҳар кенгашининг депутатлари,  ҳудудий кенгашларнинг раислари, ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари бор. Улар ўз таклифларини беришди. Бугунги кунда давлат лойиҳалаш институтига мэриядан…

Батафсил...

Юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларига жарима солинди

Собиқ бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиевни кузатиш маросимида юзқопсиз суратга тушганлар ичидан 28 амалдорга жарима солинди. Бу ҳақда 23-июнда Бишкекдаги Давлат санитар-эпидемиология бўйича маркази раҳбарини ўринбосари Мира Қурманова маълум қилди: «“Бузишлар ҳақидаги” кодексга биноан 28 баённома тузилган. Ҳар бирига 5 минг сомдан. Баённомалар тузилиб топширилди.  “РСК-банкига” тўлашади. Квитанцияларни ҳозирча олиб келишмади”. Маҳкаманинг маълум қилишича, жарима солинганлар орасида собиқ ва ҳозирги бош…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 23 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари, суд ҳукми билан собиқ президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Атамбаевга ва қариндошларига тегишли бўлган молк–мулклар мусодара қилинадиган бўлди. 16 июнь куни прокурор суддан жиноят олами авторитетларидан бири Азиз Батукаевни қамоқдан ноқонуний бўшатганликда айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни…

Батафсил...

Жалолобода кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкиниши қайд қилинди

Бугун, 23-июнь соат 10:05 атрофида Жалолобод вилоятида ер силкиниши содир бўлди. Зилзила марказида 3 балли силкиниш бўлганини ФВВдан маълум қилишди. Маълум бўлишича, Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб, Учбулоқ, Жайтерак овулларида 3 баллгача силкиниш содир бўлган. Зилзиладан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

3 ой давомида Россиядан 10,9 минг фуқаро келди

Россиядан Қирғизистонга қайтишни истаган фуқаролар сони 7 мингдан ошмоқда, дея таъкидлайди элчилик. 4 минга яқин қирғизистонлик талабалар ҳам қайтиш имкониятини кутмоқда. Элчиликнинг матбуот хизмати фуқароларни олиб келиш жараёни давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирда хафтасига Москва—Ўш ва Москва—Бишкек парвозлари амалга оширилмоқда. Шунингдек яқин орада Санкт-Петербургдан рейслар ташкиллаштириш режаси бор. Элчиликнинг ҳисоби бўйича, 2020-йилнинг 20-мартидан 21-июнигача Россиядан Қирғизистонга 10 минг 904 фуқаро…

Батафсил...

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 4 кунга ёпилади

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 25-июндан 28-июнгача вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, чегара Хитойда гуруч байрами нишонланаётгани сабабли қўшни мамлакатнинг ташаббуси билан ёпилмоқда. Эркеч-Том божхона бекатидан юк ташувчи уловлар 29-июндан бошлаб ўтказилади. «Эркеч-Том-автойўл» божхона бекати Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотларни Қирғизистонга ўтказишни таъминлаган маҳсус алгоритм талабларига биноан 15-апрелдан бошлаб фаолиятини олиб бормоқда.

Батафсил...

Ҳаж мавсумида Саудияга хорижлик зиёратчилар киритилмайди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турганлардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг билдиришича, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда ҳаж ибодати июль ойининг охирларига тўғри келади. “Бундай қарор Ҳаж ибодатини соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ўтказиш, одамларни пандемия билан боғлиқ касалликлардан…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна бир бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирус юқтирган яна бир инсон вафот этди. Бу ҳақда бугун, 23-июндаги брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Марҳум вақтинчалик фойдаланишга берилган Қирғиз-Турк шифохонасида даволанаётган эди. 1964-йилда таваллуд топган фуқарога (аёл киши) барча ёрдамлар кўрсатилди, бироқ натижаси бўлмади.  Қирғизистон бўйлаб жами 41 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

СOVID-19: 23-июнда 33 бемор тузалди, жами соғайганлар 2054 нафарга етди

Бугун, 23-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 33 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  8; Чуй вилояти — 12; Ўш шаҳри– 6; Жалолобод вилояти — 4 ; Норин вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2054 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 163 нафарга ортиб, жами 3519 кишини ташкил қилмоқда

Қирғизистонда 23-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 163 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3519 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 33 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  94; Чуй вилояти — 22; Ўш вилояти — 9; Ўш шаҳри –  16; Жалолобод вилояти — 13; Талас вилояти…

Батафсил...

Ўшда меҳнатга жалб қилинган болалар аниқланиб, ота-оналари учун чоралар кўрилмоқда

Ўш шаҳрида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган рейд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 17-19 июн кунлари Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси балоғатга этмаган болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказди. «Баъзи бир иш берувчилар ва ўспиринларнинг ота-оналарининг бефарқлиги туфайли вояга этмаганлар ишга жалб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Ўш шаҳри карантиндаги ҳудуд…

Батафсил...