Чегара можароси: Чечмедаги булоқни икки мамлакат ҳарбийлари қўриқламоқда

Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Чечме (Чашма) чегараолди ҳудудида Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари биргаликда Чашма булоғи ва унинг теграсини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълумот тарқатди.

Расмий хабарда бу ҳудуддаги чегара ўтказиш пунктларидаги чегарачилар ҳам кучайтирилган тартибда ишлаётгани урғуланди.

Қайд этилишича, икки томон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигидаги чегара назорати давлат чегарасининг бузилиши, яна можаро чиқиши эҳтимоли ва ёйилиши олдини олиш учун кучайтирилган.

Айни пайтда Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида вазият барқарор.

31 май куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Сўх тумани Чашма қишлоғи ҳамда Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Чечме қишлоғи аҳолиси ўртасида булоқ суви устидаги тортишув ортидан тўқнашув юз берган.

Ўқотар қуроллар ишлатилган ва тошбўронлар бўлган можаро чоғида Ўзбекистон томонидан 187 киши, Қирғизистон тарафидан эса 25 киши ярадор бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ