Саудия Арабистони Қироллиги Қирғизистоннинг ҳаж мавсумидаги ташкиллаштириш ишларинига «энг яхши» дея эътироф этиб, 2020-йилдаги ҳаж сафарига 6110 квота ажратган. Ҳожиликка бориш нархи ҳар бир зиёратчи учун 3350 доллар деб белгиланиб, зиёратчилар 2019-йилнинг 16-декабридан 30-декабрь соат 17:00гача 7525 фуқаро РСК банкига пул тўлаган. Қирғизистонлик ҳожиларни Макка ва Мадинага «Flynas» авиакомпанияси олиб боришини ва ҳожилик сафарига кийиладиган кийимларни тайёрловчи компания ҳам белгиланган…
Батафсил...Kun: 18.06.2020
Қирғизистонда яна карантин жорий қилиниши мумкин
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши муносабати билан қаттиқ назорат остидаги карантин жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. «Биз вирус кўп тарқалаётган ҳудудларни рўйхатга оламиз», – дейди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари. Ҳозир жамоат транспортида, ишда ва бошқа гавжум жойларда одамлар яқин алоқада бўлиб, инфекция аҳоли орасида тарқалмоқда. Биз барчани эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз, акс ҳолда қаттиқ чеклов чоралари қўлланилиши мумкин…
Батафсил...Бир қатор давлатлар Қирғизистоннинг қарзларини тўлаш муддатини узайтиришга розилигини берди
Париж клубининг аъзолари – Франция, Германия, Дания, Корея ва Япония – Қирғизистоннинг қарзларини вақтинчалик тўламаслигига рози бўлишди. Бу ҳақда бош вазир вазифасини бажарувчи Қубатбек Бўрўнов бугун парламент мажлисида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташқи қарзни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар натижасида бир нечта томонларнинг розилиги олинган. «Ҳозирда Саудия тараққиёт жамғармаси билан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидаги қарзни тўлашни вақтинчалик тўхтатиш…
Батафсил...Ўшдаги уй ҳовлисидан топилган суяклар кимники?
Ўш шаҳри Южний шаҳарчасининг Жамбил кўчасининг яшовчиси ҳовлисига уй қурмоқчи бўлиб қазиганида бир қанча суяклар топиб олган. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. Унга кўра, суяклар 14-июнь куни топилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда. «Бир қопча суяк топилган. Қорайиб кетибди. Ҳозирда суд-тиббий экспертиза қилинган. Натижаси қачон чиқиши номаълум. Маҳаллий аҳолининг айтишича 1920-йиллари у ҳудудда қабристон бўлган”,…
Батафсил...Нурсултон Назарбоев тожливирусга чалинди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоевга тожливирус юққани тўғрисида сиёсатчининг расмий сайти хабар берди. “Айни пайтда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоев ўзини яккалаш режимида қолмоқда. Афсуски, Элбошининг тожливирусга топширган сўнгги тести ижобий натижа берган. Ҳавотирлар учун асос йўқ”,– дейилади хабарда. Айтилишича, Назарбоев дистанцион тартибда ишламоқда. Шу кунгача Қозоғистонда тожливирусдан ўлганлар сони юз нафарга етди. Нур-Султонда 18 июнь куни уч бемор вафот…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 95 нафарга ортиб, жами 2657 кишини ташкил қилмоқда
Бугун, 18-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 95 одамнинг анализидан тожливирус инфекцияси қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда тожливирус юқтирганларнинг сони 2657 нафарга етган. Сўнги суткада 32 бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилган. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри – 49; Чуй вилояти — 14; Ўш вилояти — 7; Ўш шаҳри – 7; Жалолобод вилояти — 6; Боткен вилояти — 1;…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирус юқтирган 32 бемор соғайди
Сўнги бир кеча кундуз давомида Қирғизистонда яна 32 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайиб, шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 11; Чуй вилояти — 12; Ўш вилояти — 4; Ўш шаҳри– 3; Жалолобод вилояти — 1; Боткен вилояти — 1; Қирғизистон бўйлаб жами тожливирусдан 1933 бемор соғайди.
Батафсил...Жанар Акаев: Депутатлар мустақил эмас, президент маъмуриятидан буйруқ кутишади
Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев, “Узпресс” ахборот агентлиги муҳаррири Шоҳруҳ Соипов билан ўзининг иш фаолияти, ҳамкасбларининг ҳатти – ҳаракатлари, сайловолди кампаниялари, давлатдаги сиёсий аҳвол ва ёшларнинг келажаги ҳақида суҳбат қурди. Унинг фикрича, бугунги кунда депутатларга нисбатан айтилаётган танқидлар ўринли. “Аксарият депутатлар фаол иш олиб бормайди. 80-90 фоиз депутатлар тадбиркорлар. Баъзи депутатлар сўзларни нотўғри ўқишади. Бойлик эвазига депутат бўлиб олганлар кўп.…
Батафсил...