Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан ҳукумат Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот химати 4-июнь куни маълум қилди.
Ҳозирда ҳорижий мамлакатларнинг чегаралари вақтинчалик ёпиқлиги ва парвозларнинг тўхтаб қолгани сабабли, чет эл фуқаролиари ва фуқаролиги йўқ шахслар учун “яшил йўлак” муддатини 2020 йилнинг 1-июлигача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, ҳориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар,
Ҳозирда Қирғизистон ҳудудида виза ва визасиз тартибда, 2020 йилининг 1-июлигача бўлган муддатда рўйҳатдан ўтмасдан Қирғизистон ҳудудини тарк этишлари мумкин.