Ўзбекистон Қирғизистонга янги элчи юборди

Бугун, 13-июнда ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги  янги тайинланган фавқулотда ва муҳтор элчиси Хуршид Мирзохидовдан ишонч ёрлиғининг нусхасини олди. Вазир Ч.Айдарбеков янги элчининг Қирғизистон Республикасидаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан табриклади ва маъсулиятли ишларига муваффақиятлар тилади. «Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва ҳамкорлик йўналишларини белгилашди. Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари…

Батафсил...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4901 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали ушбу мамлкатга кириб келган)  орасида аниқланган.  Айни пайтда қўшни мамлакатда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда…

Батафсил...

Хориж авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тиклайди

Хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, «Сибир» каби қатор авиакомпания ва Uzavia вакиллари иштирокида ўтган онлайн-конференцияда халқаро авиақатновларни қайта тиклашга тайёр эканликлари билдирилди.    Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.   «Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 41 инсонда тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 13-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 41 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда, 1722 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 27 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 41 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  18; Чуй вилояти — 6; Ўш шаҳри –  6; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: Ўшда 52 ёшдаги бемор вафот этди

Бугун, 13-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда  2207 нафар бемор тожливирус инфекциясини юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек  бир сутка давомида бир нафар бемор вафот этди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Унга кўра, Ўш шаҳар шифоханасида 52 ёшдаги эркак киши вафот этган. Қирғизистон бўйлаб жами 27 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

СOVID-19: 13-июнда 54 бемор соғайди

Бугун, 13-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 54 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 (+41) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  27; Ўш шаҳри –  3; Чуй вилояти — 3; Норин вилояти — 20; Ўш вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1722 бемор соғайган. 27 нафар бемор…

Батафсил...