Дастан Бекешев:ИИВнинг 10-бўлими ҳодимлари жуда бой одамлардир

Ички ишлар вазирлигида ҳорижликлар билан ишлайдиган 10-бўлим мавжуд. Уларнинг ҳодимлари коррупцияга ботган. Ушбу фикрни, 3-июнда Олий Кенгашнинг мажлисида депутат Дастан Бекешев маълум қилди.

Депутатнинг айтишича, Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими ҳодимлари хитой ширкатларининг ва ҳорижлик талабаларни текшириш вақтида пул талаб қилишади.

«Ҳориж фуқаролари милицияга қарши даъво билан милицияга мурожаат қилгани қўрқишади. 10-бўлимнинг ҳодимлари ўта бадавлат одамлар. Доим пул билан юришади. Ушбу фактлар ҳақида ҳорижликлар бизга кўп айтишади, аммо қўрқув сабабли бирортаси ҳам шикоят қилишмайди, бу муаммони кўтаришмайди», – дейди у.

Депутат қонун лойиҳасида милицияга қўшимча ваколатлар берилаётганини айтмоқда. «10-бўлим суд тизимига ўхшаб қолади— кимдан пул олишни, қачон ҳайдаб чиқаришни ҳал қиладиган бўлади. Майли пул бер, кейин яшайвер дейди», – дейди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Қаниметовнинг айтишича, 10-бўлим ҳорижликларнинг чиқариш бўйича қарор қабул қилмайди. Бу Давлат миграция хизматининг хулосалари асосида амалга ошади.

 Олий Кенгаш биринчи ўқувда айрим ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни (Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги кодекснинг “Ташқи миграция ҳақида” қонун) кўриб чиқди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосарининг айтишича,  ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасида қонундаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни Қирғизистон ҳудудида юриш қоидаларини тартибга келтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ