Эртага Ўшда 9 соатга электр ўчади

Эртага Ўш шаҳрининг айрим кўчаларида электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Ўш мэриясининг жамоатчилик билан алоқа қилиш хизмати хабар қилди. 30-июнь куни тонги соат 9:00дан 18:00гача режалаштирилган таъмирлаш ишларига боғлиқ қуйидаги манзилларда чироқ вақтинча  бўлмайди: Ўш шаҳрининг Мамитов, Юнусов, Алиқулов, Бекмуратов, Базаров, Амир-Темур, Саргалчаев, Санаторная, Репина, Свердлова, Айни, Уч-Қўрғон, Куцемилова, Целинная, Олимпийская, Салиев, Кант, Кўк-Сой, Ола-Буқа, Талас, Жамбул, Баткен, Алға,…

Батафсил...

Германия Қирғизистонга 41,8 миллион евро миқдорида грант беради

Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган молиявий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 25 июн куни Олий Кенгаш йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Шартномага кўра, Германия ҳукумати Қирғизистонга молиявий ва техник ҳамкорлик учун 41,8 миллион евро миқдорида грант ажратади. Бунинг 21,8 млн. евро қуйидаги техник ҳамкорлик лойиҳалари учун тақдим этилади: 1. «Перинатал…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 20 нафар тез ёрдам бригадаси иш бошлайди

Тез тиббий ёрдам марказига 15 та тез ёрдам машинаси топширилди. Қирғизисфтон Бош вазирининг ўринбосари Алмазбек Баатирбеков тез ёрдам машиналарининг техник ҳолатини текширди, деб хабар беради ҳукумат матбуот хизмати. «Эпидемиологик вазият туфайли мобил гуруҳларнинг етишмаслиги кузатилмоқда. Интернет тармоқларида тез ёрдам машиналари кечикиб ёки умуман йўқлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Талабларни қондириш учун тез ёрдам машиналарини кўпайтиришга қарор қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Батафсил...

Боткенда 20 тонна цементни ноқонуний ташиган фуқаро қўлга олинди

27-июнда Боткен вилоятида ноқонуний цемент ташиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 29-июнда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарачилар Сура-Тош довонида, қирғизистонлик     Т.К. исмли шахс бошқарувида бўлган юк машинаси тўхтатилган. Юк машинасини текширув жараёнида 20 тоннага яқин цемент борлиги аниқланган. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилганидан сўнг қўлга олинган шахс Божхона ҳодимларига топширилди.

Батафсил...

Март ойидан буён Қирғизистонда пневмониядан 54 одам вафот этди

Март ойидан буён Қирғизистонда 1145 кишида пневмония қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун, 29-июндаги брифингда маълум қилди. Унга кўра, бугунги ҳолат бўйича 564 киши соғайди, ҳозирда яна 525 бемор шифохоналарда қолмоқда. Улар орасидан 408 одам Бишкек шаҳрида. Жами мамлакат бўйлаб 54 одам пневмониядан вафот этди, улардан 48 киши Бишкек шаҳрида қайд қилинган.

Батафсил...

Бишкекда “Сўз эркинлигига” бағишланган акция бўлмоқда

Бугун, 29-июнда Бишкек шаҳрида сўз эркинлигига бағишланган акция бўлиб ўтмоқда. Эркинлик хиёбонидаги М.Фрунзенинг ҳайкали олдида  «#REакция 3.0» акцияси марш билан тамомланади. Марш Оқ уйнинг ёнида тамомланиб, иштирокчилар Олий Кенгаш қабул қилган  «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонунга қарши мурожаатномани имзолашади. Ҳозирда акцияга таҳминан 100 га яқин инсон тўпланди. Модератор Эркин Нурбаев билан Урмат Жанибаев тожливирусдан сақланиш қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаб,…

Батафсил...

Тожливирусдан ўлганлар сони 50 кишига етди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка давомида уч киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда 29 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. “Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшдаги аёл, Ўш шаҳар касалхонасида 61 ёшдаги эркак, Ўш гуманитар университети клинкасида 61 ёшли эркак бемор вафот этди”, – деди вазир ўринбосари. Унга кўра, сўнгги бир сутка ичида 269 кишида коронавирус аниқланди,…

Батафсил...

Рўза Ўтунбаеванинг онаси вафот этди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Рўза Ўтунбаеванинг онаси вафот этди. Бу ҳақда  Рўза Ўтунбаеванинг  ташаббускор жамғармаси маълум қилди. Салийқа Данияровани сўнги сафарга кузатиш маросими 30-июнда бўлиб ўтади. Марҳума Оламудун туманига қарашли Байтик овулида дафн қилинади. Салийқа Даниярова 40 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Батафсил...

Новқатдаги кўмир конида газ исидан бир киши заҳарланиб вафот этди

Ўш вилояти Новқат туманидаги овулларнинг биридаги кўмир конида бир фуқаро газ исидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Фалокат кеча, 28-июнда кечаси соат 20:35да содир бўлган. Воқеа жойига борган қутқарувчилар фуқаронинг жасадини кондан олиб чиқиб, милиция ҳодимларига ўтказиб беришган.

Батафсил...

СOVID-19: 29-июнда 52 бемор тузалди, жами соғайганлар 2294 нафарга етди

Бугун, 29-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 52 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари  Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  6; Чуй вилояти — 13; Ўш вилояти — 3; Ўш шаҳри –  21; Талас вилояти —6; Боткен вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2294 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 269 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 29-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 269 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5017 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 52 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2294 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  138; Чуй вилояти —43; Ўш вилояти —6; Ўш…

Батафсил...