Эркин Асрандиев:Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ўтган йилдан буён ёмонлашмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги ҳолат иттиффоқдош давлатларнинг битимларига қарама-қарши келади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев «Ақтилек» назорат-ўтказма бекатида бўлиб ўтган кўчма мажлисда маълум қилди.

 «Қозоғистон билан туташган чегарада кўп вақтдан буён қийинчиликлар юз бермоқда. Аҳвол ўтган йилдан буён таранглашган. 300-400 автомобиль навбат кутиб турибди. Шахсан ўзим ҳайдовчиларни Қозоқистоннинг чегарасидан Қирғизистонга ўтказиш тартибини кўрдим. Улар паспорт назоратидан, ундан сўнг назорат учун тиббиёт ҳодимларининг анкетавий маълумотларини тўплашдан, вируснинг бор ёки йўқлиги ҳақида анализ топширишдан ташкил топган. Ундан сўнг юк ташувчи Қирғизистон ҳудудида тест натижасини кутади. Бизнинг Мамлакатимизга кириш тартиби қийин эмас. Қозоғистон томондан эса барчаси секин юргизилмоқда», – деди бош вазир ўринбосари.

Эркин Асрандиев айтганидек, Қирғизистон Республикасининг ҳукумати ЕОИИ ҳудудида тўсиқларни олиб ташлаш борасида ишлар олиб бормоқда.

«Афсуски иттифоқнинг ички чегарасида вазият таранглигича қолмоқда. Ташқи чегараларга қараган анча мураккаброқ. Биз ўтган йиллардан буён ЕОИИ регламенти доирасида ҳамкасбларимизга мурожаат қилмоқдамиз, сабаби бу вазиятни қаршилик сифатида баҳолаймиз ва бу бизнинг ички иттифоқнинг келишимларига қаршидир. Яқин кунларда муаммо бартараф этилишига умид қиламиз», – деди Эркин Асрандиев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ