Қирғизистон давлат қарзи. Ҳар бир фуқаро учун 706,6 долларга тўғри келади

Апрель ойининг охирида ҳар бир Қирғизистон фуқаросининг давлат қарзи 706,6 долларга тенг бўлди. Бир ой давомида 1 долларгача камайди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 30 апрел ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) 4 миллиард 592,84 миллион долларни (362 миллиард 574,81 миллион сом) ташкил этган. Ушбу маблағнинг 3 миллиард 952,05 миллион доллари (311 миллиард 988,82 миллион сом) ташқи,…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж ибодати қолдириладими?

Саудия Арабистони расмийлари бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилиш ёки уни рамзий тарзда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times  нашри ёзмоқда. «Масала диққат билан ўрганилмоқда, турли сценарийлар кўриб чиқиляпти. Расмий қарор бир ҳафта қабул қилинади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидаги юқори лавозимли амалдорларидан бири. Маълумотларга кўра, таклифлардан бири – Ҳаж мавсумини фақатгина маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида,…

Батафсил...

Қирғизистон фуқаролигидан 332 инсон маҳрум қилинди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда бугун, 17-июнда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. Президентнинг фармони билан Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан 332 инсон (267 катта ёшдагилар 65 болалар) чиқарилган. Ҳар йили юзлаган инсонлар бошқа давлат фуқаролигини олиш мақсадида Қирғизистон фуқаролигидан воз кечади. Улар махсус ариза билан тегишли идораларга мурожаат қилганидан кейин, сўнги қарорни президент қабул қилади.…

Батафсил...

Россия Қирғизистон билан парвозларни 15 июлдан бошлаб тиклайди

Россия 2020 йил 15 июлдан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан парвозларни қайта тикламоқчи. Бу ҳақда Россия Федерацияси туроператорлари уюшмаси хабар қилди. Аввалроқ Россия авиакомпаниялари ЕОИИ мамлакатларига мунтазам рейсларни тиклаётгани ҳақида хабар берган эди. Россия транспорт вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, 15-июлдан бошлаб Россиядан МДҲнинг исталган мамлакатига учиш мумкин. 1-августдан бошлаб Россиядан ва аксинча ҳаво қатнови мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати сезиларли равишда кенгайтирилиб,…

Батафсил...

Ўшда нима учун жамоат транспорт йўл ҳаққи 10 сом?

Ўш шаҳрида жамоат транспортининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш дастури амалга оширилмоқда. Шаҳар автокорхонаси йўловчилар учун қулайлик яратиш учун тўлов карталарини жорий этган. “Агар сиз ўзингизга қулай бўлган троллейбус ёки автобус хизматидан доимий фойдалансангиз, йўлкирани тўлаш учун махсус картани сотиб олганингиз мақул бўлади”, дейилади идора хабарида. Тўлов картасига эга йўловчилар қўйидаги тариф бўйича йўлкирани амалга ошираолади. Картанинг нархи…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 36 ёшдаги бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирусдан яна бир инсон вафот этди.  Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. «1984-йилда таваллуд топган бемор вафот этди. Бу йигит Жалолобод вилоятига Бишкек шаҳридан 11-июнда марҳумни жанозасига бориб, шу ердан касаллик аломатлари чиқиб, Жалолобод вилояти шифохонасига мурожаат қилган. Шифокорлар даволашни бошлашган, аммо соғлиғи яхшиланмай, реанимация шароитлари ҳам яратилган. Бироқ бемор 16-июнда вафот…

Батафсил...

Давлат айбловчиси Алмазбек Атамбаевга 15 йил берилишини сўради

Бишкекдаги Биринчи май туман судида жиноят олами авторитети Азиз Батукаевнинг озод қилиниши иши бўйича томонларнинг эшитувлари бўлиб ўтди. «Азаттиқ» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг хабар беришича, давлат айбловчиси ҳимояси остидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. «Бугунги мажлисда эшитувлар вақтида давлат айбловчилари аввалги айблов хулосасини ўқиб берди. Улар Алмазбек Шаршеновични 15 йил озодликдан маҳрум қилишни, давлат…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 90та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 17-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 90 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 нафарни ташкил қилмоқда, 1901 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 30 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 90 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  36; Чуй вилояти — 29; Ўш вилояти — 6; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: 17-июнда 54 бемор соғайди

Бугун, 17-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 54 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 (+90) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  9; Чуй вилояти — 4; Норин вилояти — 6; Ўш вилояти — 16; Ўш шаҳри– 15; Иссиқкўл вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб жами 1901 бемор соғайган.…

Батафсил...