Қирғизистонда масжидга боришга руҳсат берилди

Кейинги хафтадан, яъни 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олиниб ташланди. Ушбу қарорни Республика штаби Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг ва бошқа идораларнинг вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати бугун, 4-июнда тарқатган маълумот бўйича, ушбу масканларда санитар чораларнинг сақланишини назорат қилиш ва текширувнинг алгоритми: юзқоп тақиш, кириш қисмларда намозхонларнинг тана ҳароратини ўлчаш, ижтимоий оралиқни сақлаш таъминланиши зарур.

«Республика штаби мамлакат ҳудудида карантин ўз кучуда эканини эслатади. Шуниндек фуқаролар санитар-гигиена нормаларини бажариш, шунингдек жамоат жойларда мажбурий турда юзқоп тақишлари шартдир», – деб айтилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ