Ҳуқуқ ҳимоячиси Комил Рўзиев стресс ва очлик сабабли касалхонага ётқизилди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевнинг ўғли Азат Рўзиев отаси касалхонага ётқизилганини хабар қилди. «Дадам 1 июнь куни стресс ва очлик эълон қилганидан кейин касалхонага ётқизилди. Ҳозир у Иссиқкўл вилоят касалхонасида », – деб ёзди Азат Рўзиев. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи «Клооп»га берган интервьюсида ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди, аммо ўзи иштирок этиши керак бўлган барча суд жараёнларини 3 июнга қолдиришни илтимос қилганини айтди. 3…

Батафсил...

Акрам Мадумаров Ўзбекистон билан Сўх-Риштон йўли масаласи муҳокама қилинмаганини айтмоқда

Қирғизистон билан Ўзбекистон расмийлари Сўх-Риштон йўлини очишга оид масалани муҳокама қилганлари йўқ. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров 2 июнь куни билдирган. Ҳукумат мулозими чегарадаги можаронинг келиб чиқишига аввало чегарада аниқланмаган участкалар борлиги, яйлов ва сувдан фойдаланиш масалалари сабаб бўлганини айтаркан, Сўх-Риштон йўлини очиш учун икки томоннинг розилиги билан бир қаторда бунинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тартиб-қоидаларига тўғри…

Батафсил...

Сиёсий босимлар ва коррупция билан судланганларнинг яқинлари жабрланмаслиги зурур

Бугун, 2-июнда парламентнинг қўмитасида коррупция билан судланганлар ва унинг яқинлари депутатликка номзодини қўйишни тақиқловчи қонун лой иҳаси қаралмоқда. Депутат Алтинбек Сулайманов сиёсий таъқиблар остида қолгалар ва коррупция билан судланган одамларнинг яқинлари жабрланмаслиги зурурлигини айтди. «Коррупцияга қарши курашув бўлиши зарур. Коррупция ишига аралашганлар ўз жазосини олиши тўғри фикр. Аммо унинг яқинлари ҳам жазоланиши бир томондан тўғри, иккинчи томондан нотўғри. Сиёсий босим бўлиб, ноҳақ…

Батафсил...

Прокурор блогер Сидиманов учун 6 йил қамоқ жазоси берилишини сўради

2 июнь куни Бишкекдаги Октябрь туман судида блогер Элмирбек Сидимановнинг иши кўриб чиқилди. «Азаттиқ» радиосига унинг адвокати Али Магаевнинг айтишича, прокурор суддан блогер 6 йил озодликдан маҳрум қилинишини сўраган. «Суд лингвистик экспертиза ўтказиш борасидаги бизнинг илтимосномамизни эътиборсиз қолдирди. Сидиманов блогерлар ва хейтерларни оёққа турғизди, улар Сидимановнинг мурожаатидан сўнг блогернинг онаси ва синглиси шаънига фикр билдирдилар. У минтақалараро низога чақирмаган», –…

Батафсил...

Қирғизистонда судялар қанча ойлик олишади?

Қирғизистонда биринчи инстанциядаги судялар 25 минг сомгача, иккинчи инстанциядагилар 35 минг сомгача, шунингдек Олий суддаги судялар 45 минг сомгача иш ҳаққи олишади. Бу ҳақда Олий суднинг раисаси  Гулбара Қалиева маълум қилди. Қалиеванинг маълум қилишича, судялар кам ойлик олишади . «Судяларга агар бу иш ҳаққига рози бўлиб келсангиз ишланглар, агар ёқмаса тадбиркорлик қилинг деб айтаман. Аммо ойлик оз бўлса ҳам мақоми…

Батафсил...

Бишкеклик шифокор Дубай амиридан «олтин виза» олди

Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да ишлаётган қирғизистонлик Чинара Жантошева коронавирусга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Дубай амири Мақтум ибн Рашид Ал Мақтум томонидан “олтин виза” билан тақдирланди. Визанинг бу категорияси БААда 10 йил муддат давомида ишлаш имкониятини беради. Чинара Жантошеванинг мутахассислиги анестезиолог-реаниматолог бўлиб, ўлим ва ҳаёт ўртасида курашаётган беморлар билан бевосита ишлайди. Унинг тан олиб айтишича, 11 йилдан бери ишлаб келаётган давлатга…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ отилди

Қирғизистон ва тожикистон чегарасида ўқ отилиб, натижада бир одам яраланди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, отишма 2-июнь тунда Боткен вилоятининг Эки-Тош ҳудудида содир бўлди. Тунги соат 1:20лар атрофида Тожикистон томонидан номаълум шахслар ов қуроли билан Қирғизистон фуқаросига бир неча маротаба ўқ отган. 38 ёшлик ҳайдовчи Ўш — Исфана автойўли орқали кетаётган бўлган. Натижада у енгил жароҳат…

Батафсил...

СOVID-19: 2-июнда яна 28 ҳолат қайд қилиниб, 38 бемор соғайди

Қирғизистонда 2 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Бир кеча-кундузда 2416 анализ олиниб, натижада 28 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1845 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 38 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1219 бемор бутунлай соғайиб чиққан.   Бир кеча-кундуз давомида…

Батафсил...