Партия рўйхати ва «Ата Мекен» партиясининг сайловолди ташвиқотига депутат Жанар Ақаев бошчилик қилади. Бу ҳақда партия лидери Ўмурбек Текебаев 24.kg сайтига айтиб берди. “Сайлов олди кампаниясининг лидери Жанар Ақаев бўлади. Демак, у парламентда фракция лидери бўлади. Агар бизнинг фракциямиз коалицияга кириб қолса, унда Жанар номзодини спикер ёки эҳтимол бош вазир лавозимига даъвогар бўлади. Фракциядаги барча асосий ўринларни ёшлар эгаллайди», – деди Текебаев. Унинг қўшимча қилишича, Ақаевга октябрь ойида…
Батафсил...Kun: 08.06.2020
Депутат:Бишкекда ярим миллион киши жума намозини ўқийди, коронавирусга қарши кураш беҳуда кетиши мумкин
Республика тезкор штабининг қарори билан бугун, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловнинг фикрича, ушбу қарор эрта қабул қилинди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим…
Батафсил...«Манас» аэропорти республика бўйича барча қатновларни очди
Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот хизмати 8 июнда мамлакат бўйича барча ички қатновлар қайта тикланганини хабар қилди. «Узоқ давом этган карантиндан кейин бугун, 2020 йилнинг 8 июнида Бишкек–Ўш–Бишкек рейси бўйича дастлабки ички авиарейслар хизмат кўрсатди. Йўловчиларнинг умумий сони– 208», — деб билдирилди матбуот хизматидан. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, аэропортда ва самолётнинг салонларида дезинфекция ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари бўйича барча санитар…
Батафсил...Жалолобод марказий масжидининг эшиклари очилиб Пешин намози жамоат билан ўқилди
Бугун, 8-июнь куни, Жалолобод вилоятининг қозиси Абдулазиз қори Закиров Жалолобод шаҳрида жойлашган “Исмоил Ал-Буҳорий” марказий жомеъ масжидида пешин намозини ўқиди. Намоздан аввал минбарда 5 дақиқа оралиғида келган жамоатга, намозга келишнинг шартлари ва қоидалари ҳақида тушинтириш ишларини олиб борилди, келган жамоатга санитар талабларга риоя қилиб, юзқоп билан масжидга кириш, бир ярим метр оралиқни сақлаш кераклишгини эслатди. “Яратганга шукроналар бўлсин! Мана бугун…
Батафсил...Бу йил олий ўқув юртларига қабул онлайн ўтказилади
Коронавирус пандемияси боис бу йил Қирғизистон олий ўқув юртларига қабул Умумреспублика тест (ОРТ) натижаларига кўра ягона тизим билан онлайн-форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Таълим вазирлиги тизим ишлаб чиқди. Абитуриентлар авваллари олий таълим даргоҳига келарди, бу йил бу ишлар масофадан бошқарилади. Бунинг учун абитуриентлар ўз талонларини ОРТ платформаси орқали рўйхатдан ўтказишлари керак»,…
Батафсил...Бишкекда Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Қой Тош ҳодисалари иши бўйича навбатдаги эшитувлар бўлиб ўтиши кутилаётган Бишкекдаги Биринчи май туман суди олдида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтди. Митинг иштирокчилари «Атамбаевни командаси билан ўтқазиш керак» деган чақириқларни илгари суришди. Уларнинг фикрича, Атамбаев ўзининг президентлиги даврида олган қарзларни тўлаши керак. Фуқороларнинг айни шу гуруҳи 1 июн кунгимитингга чиққан эди. Суд биноси олдида Қой тош ҳодисалари…
Батафсил...СOVID-19:Норинда 67 ёшдаги аёл вафот этди
Қирғизистонда тожливирус инфекцияси билан касалланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Марҳума — 67 ёшдаги бемор аёл Норин вилоятида даволанаётган эди. «Шифокорларга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган экан. Бешинчи июнда маҳсус хизматга қўнғироқ қилганидан сўнг мобил гуруҳ бориб, шифохонага олиб келган. Олтинчи июнда Нориндаги госпиталга кўчирилган. Аҳволи оғирлашиб, 7-июнь кечаси юраги…
Батафсил...Таласда номаълум шахслар «3 канал» идорасига ўт қўйди
7 июнь куни эрталаб номаълум шахслар Талас шаҳридаги «3 канал» идорасига ўт қўйди. Талас вилоят Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)нинг хабар қилишича, ёнғин факти бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ОАВ раҳбари Жаннат Тоқтосунованинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, ёнғин қасддан содир этилган ва аввалдан режалаштирилган, аланга туфайли офис техникаларининг ҳаммаси ёниб кетди: «Менинг фикримча, буларнинг ҳаммаси атайлаб содир этилган, номаълум шахслар дераза…
Батафсил...Жалолободдаги барча масжидлар очилиш арафасида дезинфекция қилинди
Бугун, 8-июндан бошлаб Жалолобод шаҳридаги диний идоралар, масжидлар ва намозхоналар очилди. Шу сабабли ибодатхоналарда касалликнинг тарқалиш ҳавфини олдини олиш мақсадида, санитар талабларига риоя қилиш ва назорат қилишнинг алгоритми тузилди. Масжидларга келган ҳар бир намозхон юзқоп тақиши, кириш қисмида келганларнинг тана ҳарорати ўлчаш, ижтимоий оралиқни сақлаш таминланиши зарур. Шуниндек имкони борича намозхон ўзининг жайнамози ва тасбеҳини қўлланиши зарур.
Батафсил...СOVID-19:13 беморнинг аҳволи оғир, уч нафари реанимация бўлимида
Қирғизистонда бугун, 8-июнь ҳолатига кўра тожливирус инфекциядан зарарланиш ҳолатлари сони 2032 инсонга етди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, шифохоналарда 564 бемор даволанмоқда. 13 беморнинг аҳволи оғир, улар орасидан 3 бемор реанимация бўлимида. «Шифохонадаги 88 беморнинг аҳволи ўртача дея ташҳис қўйилмоқда. Қолган 463 беморнинг аҳволи қониқарли», – деди у. Бугунги ҳолат бўйича шифохонадан 1445…
Батафсил...Ўш шаҳрида Бомдод намози жамоат билан ўқилди
Бугун, 8-июнь куни 2 ойлик танаффуздан сўнг Ўш шаҳар мусулмонлар қозиятига қарашли масжидларда барча қоидаларга риоя қилинган ҳолда Бомдод намози жамоат билан ўқилди. Аввал масжидларга келган ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалари қўлланди, ҳар бир намозхон ўз жайнамози билан масжидга киргизилди. Сўнгра Ўш шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи имомлигида жамоат бомдод намозини ўқилиб, сўнгра масжидга келиш қоидалари тушунтирилди. «Ҳурматли…
Батафсил...80 кунлик карантиндан сўнг Ўзбекистонда масжидлар очилди
Бугун, 8 июндан қўшни Ўзбекистон Республикасидаги масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан “яшил” ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Халқимиз бошга тушган синовларни “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам,…
Батафсил...Қирғизистонда яна 25 инсон тожливирус юқтириб олди
Қирғизистонда 8-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 25 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2032 нафарни ташкил қилмоқда, 1445 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 23 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 33 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 18; Чуй вилояти — 7; Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг…
Батафсил...СOVID-19: 8-июнда 20 бемор соғайди
Бугун, 8-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 20 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2032 (+25) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 17; Норин вилояти — 2; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1445 бемор соғайган. 23 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг…
Батафсил...