Ўшда «Хизб ут-тахрир» ташкилотининг аъзоси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Ўш вилоятида 49 ёшдаги тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» ташкилотининг аъзосини 28 майда қўлга олди. Гумондор қўшни мамлакатларнинг бирида қидирувда юрган. МХДҚнинг маълумотига кўра, қўлга олинган фуқаро Марказий Осиё ҳудудида экстремистик материалларни тарқатишга масъул бўлган. Унинг яшаган ерини тинтув вақтида ноутбук, интернет-модемлар, мобил телефонлар ва сим-карталар топилди. Тўпланган материаллар судгача тергов асносида «Ирқий, миллий, диний ёки ҳудудлар аро…

Батафсил...

Азимжон Асқаров ўзига қарши айблов ёғдирганларга жавоб мурожаати билан чиқди

Бундан 10 йил муқаддам Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеалар ортидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Қирғизистоннинг қатор сиёсатчилари ва собиқ депутатларига очиқ мурожаат билан чиқди. У қамоқхонада ноҳақ ўтирганини, милиционер Сулаймановнинг ўлимига ўз ҳамкасблари сабаб бўлганини айтиб, ноҳукумат ташкилотлари (НҲТ) тўғрисидаги лойиҳанинг парламентдаги муҳокамаси чоғида ўзига қарши билдирилган фикрларга жавоб берди. Асқаровнинг мурожаатида: “Менга қарши ёлғон иддаолар…

Батафсил...

Чегара можароси: Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашди

Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожний” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди. Учрашув давомида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар чегарада юз берган кўнгилсиз воқеа учун афсусда эканини билдирган. Унинг авж олиб кетмаслиги, кескинликни юмшатиш ва кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун…

Батафсил...

2019-йилда Қирғизистонда қизларга нисбатан ўғил болалар кўпроқ туғилган

2019-йилда Қирғизистонда 174 минг чақалоқ дунёга келган. Чақалоқларнинг 89 минг нафари ўғил болалар бўлса, 85 минг нафари қизлардир, яъни қизларга қараган ўғил болалар кўпроқ туғилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида ёзилмоқда. Янги туғилган чақалоқларнинг 22%нинг оналари расмий никоҳларда қайд қилинмаган. Қўмитанинг маълумотида келтирилишича, сўнги вақтларда ислом динининг аҳкомлари асосида турмуш қуриш оммалашиб, расмий никоҳларда қайд қилинишига эътибор берилмаяпти. Шунингдек…

Батафсил...

Ҳиндистондан Қирғизистонга 16 қирғизистонлик қайтиб келди

Қирғизистонга 1-июнда Ҳиндистондан «Air India» авиакомпанияси билан 16 киши олиб келинди. Уларни Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида кутиб олишди.  Дели — Бишкек рейсини Ҳиндистон ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб кетиш учун уюштирган. Юртига қайтганлар обсервацияга олинди. Коронавирус дунё бўйича кескин тарқала бошлагани сабаб кўплаб ўлкалар халқаро авиақатновларни тўхтатишди. Шу сабабли чет ўлкаларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолган. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини…

Батафсил...

Чегара можароси:Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашади

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда «Кактус» хабар берди. Маълум бўлишича, Қубатбек Бўрўнов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиб, икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади. Маълум қилинишича, вазиятга ечим топилган. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, тегишли органлар маҳаллий…

Батафсил...

Азимжон Асқаровнинг Қирғизистон ҳукуматига қарши даъвоси судда кўриб чиқилмоқда

Бишкек шаҳар маъмурий судида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг Қирғизистон ҳукуматига қарши маъмурий  даъвоси бўйича суд жараёни бошланди. “Озодлик” радиоси қирғиз хизматининг маълум қилишича, суд жараёнида ҳукумат одамлари ва ҳақийқатчининг вакиллари иштирок этмоқда. Асқаров «Қирғизистон ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таклифларини ёдга олмаяпти » дея Бишкекнинг туманлараро судига шикоят қилган. Суд  11-май кунига белгиланиб, аммо туманлараро суд тарқалиб кетгани сабабли қаралмай қолган.…

Батафсил...

Чегарадаги жанжал оқибатида 15 қирғизистонлик жароҳатланди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можародан Қирғизистоннинг 15 фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарадаги можародан жароҳат олган 15 одам Ҳайдаркон шаҳридаги шифохонада даволанмоқда. Ҳозирда тўрт одам касалхонада қолмоқда, қолганлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уй шароитида шароитида даволанадиган бўлди. Вазирликнинг маълум қилишича, турли жойларидан жароҳатлар олган тўрт одам касалхонада даволанмоқда, икки нафарининг аҳволи…

Батафсил...

СOVID-19: 1-июнда 69 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 1 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 69 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Бир кеча-кундузда 1151 анализ олиниб, натижада 69 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1817 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 11 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1181 бемор бутунлай соғайиб чиққан.   Бир кеча-кундуз давомида…

Батафсил...