8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга бориш учун қўйилган чекловлар олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига асосан, масжидларга беш маҳал намоз ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур.
– юзқоп кийганингизга ишонч ҳосил қилинг;
⠀- камида 1,5 метр масофани сақланг;
⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришманг;
⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати текширилиши лозим;
⠀- Болалар, қариялар, касаллар, шунингдек тана ҳарорати кўтарилган намозхонлар масжидларга бормаслиги зарур;
⠀- Таҳоратхоналарда масофа ва санитария қоидаларига амал қилинг;
⠀Имомлар мунтазам равишда тушинтириш ишларини олиб бориши зарур:
Шунингдек намозхонларга қуйидагилар тавсия қилинади:⠀
– масжидга боришдан аввал, уйда таҳорат қилиб, суннат намозларини уйда ўқинг;
⠀- Намоз ўқигани келганлар хоналарда қолмаслиги тавсия қилинади, масжиддан 15-20 дақиқа ичида чиқиб кетиш зарур;
⠀- Жамоат намозлари очиқ жойларда, яъни масжид майдонларида ўқилади;
⠀- Ҳар бир намозхон масжидга ўз жайнамозини олиб келиши зарур.