15-июндан Халқаро парвозлар қайта тикланади

Халқаро парвозлар 15-июндан бошлаб йўлга қўйилиши режаланмоқда. Бу ҳақда бугун, 4-июнь куни ҳукумат биносидаги онлайн мажлисда Фуқаровий  авиация агентлигининг директори Қурманбек Акишев маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда ҳаракатлар алгоритми мақулашилмоқда.

«Ҳар бир авиакомпания ўз имкониятларига қараб, саналарни тақдим қилмоқда, қачон ва неча маротаба парвозларни амалга оширишини. Ҳозирги вақтда халқаро павозларнинг кўлами ва парвозларнинг частотаси ишлаб чиқилмоқда. Дастлабки алгоритмга кўра, ҳафтасига 17-16 парвоз, кунига 2-3 парвоз ташкил қилишни режалаштирмоқда », – деди Акишев.

Аввал маълум қилганимиздек, Қирғизистонда эртага 5-июндан бошлаб ҳаво парвозлари қайта тикланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ