Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирида хотини азоблаган 51 ёшли киши қўлга олинди. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг “Азоблаш” моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани…
Батафсил...Kun: 12.06.2020
Мэр ўринбосари:Бишкекда йўл харитасини тўлдириш муҳим
COVID-19 вируси аниқланган айрим фуқаролар инфекцияни жамоат жойларида — бозорларда, савдо марказларида, жамоат транспорт, кўпроқ кичик автобустарда юқтирганини айтишмоқда. Бу ҳақда бугун, 12-июнда Бишкек мэрининг ўринбосари Татьяна Кузнецова маълум қилди. «Шу сабабли биз шаҳарда юрганда йўл харитасини (маршрутный лист) тўлдириш муҳимлигини айтамиз. Борган жойингизни ёдда сақлаш учун йўл харитасини тўлдириш зурур. Шу билан бирга биз вирус қайси жойда эканини тезроқ…
Батафсил...Карантиндан сўнг Қирғизистонда илк маротаба Жума намози ўқилди
Бугун Қирғизистонда карантиндан сўнг илк бора масжидларда Жума намози ўқилди. Шу кунгача хабар қилинганидек, масжидларда намозга келганларга ижтимоий оралиқни сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби қўйилган эди. Муфтиятнинг матбуот котиби Мақсат Атабаевнинг айтишича, бугунги Жума намозига келган намозхонлар масжидларда жорий қилинган қоидалар асосида киргизилди. 8-июндан бошлаб Қирғизистондаги барча диний идораларнинг фаолиятига рухсат берилган эди. Суратдаги масжид Бишкекдаги энг катта…
Батафсил...Қозоғистон халқаро парвозларни тиклайди
Қозоғистон хориж мамлакатлари билан ҳаво рейсларини аста-секинлик билан тиклайди. Расмий хабарларга кўра, 20-июндан бошлаб, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга самолетларни босқичма-босқич учиришни режалаштирмоқда. Парвозлар сони, вақти икки мамлакатнинг бирлашган келишувлари асосида аниқланади. Авиабилетларни авиакомпаниялар сайти орқали сотила бошлайди.
Батафсил...2019-йилда Қирғизистонда неча киши қашшоқликдан яшаган?
2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 313 минг киши қашшоқликда кун кечирган, уларнинг 73,8%и қишлоқ яшовчиларидир. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. Шунингдек ўтган йили 17 ёшгача бўлган 660,8 минг бола қашшоқликда яшаган. Қашшоқликнинг даражаст истеъмолчининг ҳаражатлари билан ҳисобланади. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида…
Батафсил...Мэрия: Бишкекда коронавирусга чалиниш хавфи юқори
Бишкекда коронавирусга чалиниш хавфи юқорилигича қолмоқда, деди Қирғизистон пойтахти мэри ўринбосари Татьяна Кузнецова. Бишкек мэри ўринбосарининг таъкидлашича, мамлакат бўйлаб касалларнинг 29%, яъни 610 киши Бишкекда қайд қилинди. Шундан атиги 85 нафари четдан келган, қолганлари контактда бўлган шахслар. Пойтахтдаги касалларнинг 60% соғайиб кетди ва шифохонадан чиқарилди, 5 вафот этди. «Барча ҳолатларнинг 63 таси ўзлари мурожаат қилгани боис рўйхатга олинди, 34 нафарида…
Батафсил...Парламент полиэтилен пакетларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Жоғорку Кенеш 11 июн кунги мажлисида биринчи ўқишда «Қирғизистон Республикаси ҳудудларида полимер пленка пакетлари ишлатилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ва Қоида бузилишлари Кодексига киритилган ўзгартишларни қабул қилди. Депутат Марлен Маматалиев Қирғизистон ҳудудига полимер пленка пакетлари олиб кирилишини тақиқлаш, 2021 йилдан ҚРда полимер пленка пакетларини ишлаб чиқарилиши тўҳтатилишини таклиф қилди, фақат экспорт учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек биополимер материаллардан тайёрланган пакетлар…
Батафсил...Ҳукумат:Пенсия ва нафақалар ўз вақтида берилади
Барча ижтимоий тўловлар, пенсия ва нафақа пуллари ўз вақтида берилади. Бу ҳақда 11-июнда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев маълум қилди. Унга кўра, давлат бюджети оғир вазиятда бўлишига қарамай, ижтимоий бурчларни ўз вақтида бажариш учун ҳукумат ҳар куни барча ҳаракатларни ишга солмоқда. «Ҳукумат пенсия, нафақа пули ва давлат ҳодимларининг ойлик-маошларини ўз вақтида бермоқда ва бундан кейин ҳам ўз вақтида тўлаб беради», – деди…
Батафсил...СOVID-19:Қирғизистонда яна 37та ҳолат аниқланди
Қирғизистонда 12-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2166 нафарни ташкил қилмоқда, 1668 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 26 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 36 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 19; Чуй вилояти — 13; Ўш шаҳри – 1; Ўш…
Батафсил...СOVID-19: 12-июнда 38 бемор соғайди
Бугун, 12-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 38 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2166 (+37) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 13; Ўш шаҳри – 10; Чуй вилояти — 9; Норин вилояти — 5; Боткен вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1668 бемор соғайган. 26 нафар бемор…
Батафсил...Қирғизистонда 25-мартдан 1-июнгача 4059 киши вафот этди
25-мартдан 1-июнгача Қирғизистонда жами 4059 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Давлат қайдга олиш хизматининг матбуот хизмати маълум қилди. Улардан Бишкек шаҳрида 510 киши вафот этган. – Чуй вилоятида – 836; – Жалолобод вилоятида – 781; – Норин вилоятида – 248; – Ўш вилоятида – 618; – Иссиқкўл вилоятида – 521; – Талас вилоятида – 243; – Боткен вилоятида –…
Батафсил...