Сузоқда юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, жаримага тортилдими?

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Барпи овул ҳудудида юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, уларга жарима солингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг чоғида саволларга жавоб бераётиб маълум қилди. Унга кўра, Ҳайит куни бундай факт қайд қилинмаган. «Айрим жойларда Ҳайит намозига тўпланишга ҳаракат қилганлар бўлди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари Ҳайит…

Батафсил...

Қирғизистондан Россияга қатновчи сомолетлар жадвали

Қирғизистондан Россияга қатновчи самолетларнинг жадвали аниқланди. Россия элчилигининг маълумоти бўйича, Россия ҳудудига кириш учун руҳсати бор фуқароларгина самолетга чиқа олади. 13-июнда соат 17:05да Ўш—Москва («Аэрофлот») парвоз қилади; 14-июнь соат 17:05: Бишкек—Москва («Аэрофлот»); 17-июнь соат 08:00: Бишкек—Қозон («Авиа Траффик»); 19-июнь соат 12:00: Бишкек—Якутск («Якут авиалиниялари»)

Батафсил...

Андижондаги туғруқхонада ўғил фарзанд кўрган ёш келин ўзини осиб қўйди

Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшаган 21 ёшли аёлнинг мурдаси осилган ҳолатда топилди. У 7 июнга ўтар кечаси вилоят перинатал марказида ўзини осиб қўйганлиги ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Аёл 2 июнь куни «ҳомиланинг думба билан келиши» ташхиси билан перинатал марказга қабул қилинган, шу куни соат 20:25 да кесарча кесиш йўли билан ўғил чақалоқни (тирик) дунёга…

Батафсил...

Ўшда тожливирус юқтирган бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирусдан яна бир нафар бемор вафот этганини соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев бугун, 9-июндаги брифинг чоғида маълум қилди. Марҳума — 1973-йилда таваллуд топган аёл шу кунгача Ўш шаҳар шифохонасининг гематология бўлимида даволанаётган эди. 31-майдаги текширув натижасида тожливирус инфекцияси аниқланиб, шаҳардаги  клиника шифохонасига ўтказилган. У  химиятерапия ёрдамида даволанаётган эди. Қирғизистонда тожливирус юқтирган беморларнинг 24 нафари вафот этди.

Батафсил...

Қозоғистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди 8 июн куни телефон орқали Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Назорат-ўтиш пунктлари орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ТИВ ахборот Департаментининг хабар қилишича, «томонлар Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун қулай шароит яратилиши муҳимлигини таъкидлашар экан, амалдаги «Ақ-Тилек» (Қирғизистон) – «Қарасу»  ва«Чон-Капка» – «Айша-Биби» » ўтиш…

Батафсил...

Қирғизистонда карантинда қолиб кетган аёллар Ўзбекистонга ўтказила бошланди

Ўзбекистон фуқароларига турмушга чиққан қирғизистонлик аёллар Ўшдаги “Дўстлик” чегара пункти орқали навбат билан Ўзбекистонга ўтказилмоқда. Бу ҳақда 9 июнь куни Қирғизистон Омбудсмени маъмурияти маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, коронавирус бўйича карантин жорий этилишидан олдинроқ Қирғизистонга яқинларини кўришга келган ва карантин оқибатида Ўзбекистонга қайта олмай қолган аёлларнинг рўйхати тузиб чиқилди. Аёллар мана шу рўйхат асосида ҳар куни навбат билан чегарадан ўтказилмоқда.…

Батафсил...

Қант шаҳридаги ҳарбий авиабазанинг бир қисмига Россия эгалик қилади

Қирғизистон парламентининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 9 июнда Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазаси бўйича шартноманинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификациялаш юзасидан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Мазкур қонун лойиҳасида Қантдаги ҳарбий авиабазанинг самолётлар учиб-қўниш майдончасини Россия таъмирлаши ва бу ҳудуд Россия мулки сифатида эътироф этилиши таъкидланган. Лойиҳанинг мазкур банди депутатларда “Қирғизистон ҳудуди Россияга ўтиб кетади”, деган ташвиш пайдо…

Батафсил...

Муфтиятнинг депутатга жавоби: «Масжидлар барча талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда очилди»

Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати  Сайдахмат Исмаиловга раддия берди. Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч…

Батафсил...

СOVID-19: 9-июнда 23 инсонда тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 9-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 23 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2055 нафарни ташкил қилмоқда, 1483 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 23 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 23 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  6; Чуй вилояти — 2; Бишкек шаҳри –  4;…

Батафсил...

СOVID-19: 9-июнда 38 бемор соғайди

Бугун, 9-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 38 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2055 (+23) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  19; Норин вилояти — 13; Ўш шаҳри –  4; Ўш вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1483 бемор соғайган. 23 нафар бемор…

Батафсил...