Қирғизистон осмонида кун тутилиши содир бўлди

Бугун, 21-июнда мамлакатимизда кун тутилиши кузатилди. Ушбу ҳодиса соат 12:00 атрофида рўй берди. «Кеч кириб, кун ботаётгандек бўлди. Бу ҳодисани оддий кўзалар билан қараб кузатиш мумкин эмас. Кун тутилишини маҳсус  пайвандлаш ускунасининг ниқоби билан ёки қора шиша ойналар билан қарасангиз, куннинг учдан бир қисмини ой ёпиб олганини кузатиш мумкин», – дейди таласлик кузатувчилар.

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди

Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ҳукумат  Аппаратининг матбуот хизмати маълум қилди. Абдулла Арипов Қубатбек Бўрўновни давлатнинг олий даражадаги вазифага тайинлангани билан табриклаб, ишларига муваффақиятлар тилади. Суҳбат чоғида ҳар икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил...

Қирғизистонда 3151 киши тожливирус юқтирди. Беморларнинг кўпчилиги қайси ҳудудда? (жадвал)

Бугун, 21-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна  170 кишидан тожливирус аниқланди. Бу билан мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 3151 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаевнинг маълумотида, сўнги сутка давомида 30 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиқарилган. Ҳудудлардаги беморларнинг сони: – Бишкек шаҳри – 1066; – Норин вилояти – 431; – Ўш шаҳри – 337; – Ўш вилояти – 322; – Чуй…

Батафсил...

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди. Бу ҳақда унинг акаси Садиқ Шер-Нияз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, сўнги манзилига кузатиш маросими 23-июнда Талас вилоятининг Чўнг-Қапқа овулида ўтказилади. Бўлўт Шер яқиндагина инсульт бўлиб Миллий госпиталда 12-июнда даволанаётган эди. Кача, 20-июнда нейрохирург Миталип Мамитов сиёсатчи оғир аҳволда эканини маълум қилган. «Шу кунгача у ускуналар ёрдамида нафас олаётган эди, ҳозир баъзан ўзи дам олмоқда.…

Батафсил...

СOVID-19: 21-июнда 30 бемор тузалди, жами соғайганлар 2011 нафарга етди

Бугун, 21-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 30 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Чуй вилояти — 5; Ўш вилояти — 10; Норин вилояти — 9; Жалолобод вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2011 бемор соғайди.

Батафсил...

COVID-19: Дам олиш кунлари жамоат транспортлари тўхтатилади

Дам олиш кунлари жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, республика штаби дам олиш кунлари жамоат транспортлари қатновини тўхтатишни режалаштирмоқда. Жамоат  транспортининг фаолиятини  кейинги хафтанинг дам олиш кунларидан бошлаб тўхтатиш кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, тожливирусни юқтириб олганларнинг сони кескин равишда ортиб кетаётгани сабабли  республика штаби янги қоидаларни ишлаб чиқади. -Транспорт касаллик юқтириш маркази…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан яна 2 киши вафот этди

Қирғизистонда тожливирус қайд қилинган 2 киши вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 1974-йилда таваллуд топган аёл киши билан Темир йўл шифохонасида 1969-йилда таваллуд топган эркак киши вафот этган.  Қирғизистон бўйлаб 37 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 170 нафарга ортиб, жами 3151 кишини ташкил қилмоқда

Қирғизистонда 21-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 170 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3151 нафарни ташкил қилмоқда, 2011 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 37 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 170 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  56; Чуй вилояти — 43; Ўш вилояти — 22; Ўш…

Батафсил...