СOVID-19: 4-июнда 28 ҳолат қайд қилиниб, 27 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Янги қайд қилинган 28 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  15;

Норин вилояти — 1;

Ўш вилояти — 6;

Ўш шаҳри – 4;

Иссиқкўл вилояти – 1;

Чуй вилояти — 1;

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 27 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:

Бишкек шаҳри – 24;

Ўш вилояти — 1;

Боткен вилояти — 2;

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1899 нафарни ташкил қилмоқда, 1292 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 20 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ