Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Чечме (Чашма) чегараолди ҳудудида Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари биргаликда Чашма булоғи ва унинг теграсини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълумот тарқатди. Расмий хабарда бу ҳудуддаги чегара ўтказиш пунктларидаги чегарачилар ҳам кучайтирилган тартибда ишлаётгани урғуланди. Қайд этилишича, икки томон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигидаги чегара назорати давлат чегарасининг бузилиши, яна можаро чиқиши эҳтимоли ва ёйилиши олдини олиш…
Батафсил...Kun: 03.06.2020
Хитой-Қирғизистон чегараси 8-июндан очилади
Хитой билан Қирғизистоннинг чегараси 8-июндан очилади, аввал икки томондан юк ўтказиб туришган келишилди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати маълум қилди. «Тўруғат» божхона назорат ўтказиш бекатидан юкларни ўзаро ўтказиш бўйича Қирғизистон ва Хитой томони келишишди. Биринчи босқичда юкдан бўлак бошқа ҳеч қандай нарса ўтмаслиги айтилди «, — дея маълум қилишмоқда. Шунингдек бошқа кичик муаммолар ҳам яқинда бўлиб ўтадиган икки томонлама музокараларда…
Батафсил...Собиқ ички ишлар вазири оқланди
Олий суд собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қонғантиевга нисбатан сўнги ҳукмини эълон қилди. Уни бугун, 3-июнда айбсизлиги исботланганлигини АКИpress агентлигига адвокат Икрамидин Айтқулов маълум қилди. Шу кунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди оқловчи ҳукмини 2019-йилнинг 5-июлида чиқарган эди. Бишкек шаҳар суди ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирган. Айбловчи томонининг маълум қилишича, М.Қўнғантиев 2010-йилнинг 6-7-апрелида содир бўлган, шунингдек Таласдаги қўзғалонларда бурчини…
Батафсил...СOVID-19: 3-июнда 26 ҳолат қайд қилиниб, 46 бемор соғайди
Қирғизистонда 3-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 26 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 16; Норин вилояти — 7; Ўш вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Боткен вилояти — 1; Шунингдек бир кеча кундуз давомида 46 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 7; Норин вилояти — 31; Ўш шаҳри – 2; Ўш вилояти…
Батафсил...Азаттиқ мухбири журналистик суриштирув учун пул олганми? Тасдиқловчи ҳужжат йўқ
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбирлари божхонадаги пул ювиш схемаси тўғрисида журналистик суриштирув учун “манфаатдор шахслардан 100 минг доллар миқдорида пул олган”, деб иддао қилмоқда. Бу иддао 2 июнь куни қирғиз парламентининг Туркияда ўлдириб кетилган уйғур ишбилармони Айэркин Саймаити иши юзасидан тузилган махсус комиссияси йиғилишида айтилди. Миллий хавфсизлик хизматига кўра, иккита гувоҳ Саймаити уларга журналистларга пул бергани…
Батафсил...Яна уч нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди
Ўтган бир кеча-кундуз давомида 3 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Ўш вилояти бирлашган шифохонасида 2 бемор (59, 55 ёшдаги эркак кишилар) ва Норин вилояти шифохонасида 1 бемор (84 ёшлик эркак киши) вафот этди. Қирғизистонда тожливирус инфекциясидан вафот этган беморлар сони 20 нафарга етди.
Батафсил...